KFC биопринтерда истеъмол учун товуқ гўштли қаламчалар чоп этмоқчи

  •   DiMaX
  •  342
  •  21.07.2020 16:03

KFC биопринтерда истеъмол учун товуқ гўштли қаламчалар чоп этмоқчи

Кейинги пайтларда 3D-принтер ёрдамида турли деталларни чоп этиш авж олган. KFC тезкор овқатланиш тармоғи эса янада илгарилаб кетди: «Биз наггетсларни биопринтерда чоп этишни бошлаймиз», дейилади унинг матбуот хизмати хабарида.

ЎҚИНГ: 3D-принтерда тарихдаги энг йирик объектни чоп этишди! (+видео)

Қайд этилишича, ушбу наггетслар (товуқ гўштли қаламчалар) лаборатория шароитида биопринтер орқали яратилган илк озиқ-овқат маҳсулоти бўлади. Синов шу йилнинг кузида Москвада ўтказилади.

Таъкидланишича, биопринтерда чоп этилган наггетслар ташқи кўриниши ва таъми бўйича асл маҳсулотга максимал даражада яқин ва экологик тоза ҳисобланади.

Лойиҳада KFC ҳамкори бўлган «3D Bioprinting Solutions» компанияси товуқ гўшти ва ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган ҳолда наггетслар чоп этувчи 3D биопринтинг технологиясини ишлаб чиқади.

ЎҚИНГ: Илмда инқилоб: Исроилликлар 3D-принтерда одам тўқимасидан жонли юрак чоп этишди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!