Кибержиноятчилар 1,3 триллион доллар ишлаб олишган, россиялик хакерлар эса алоҳида масала

  •   Saroy
  •  377
  •  12.10.2018 17:42

Кибержиноятчилар 1,3 триллион доллар ишлаб олишган, россиялик хакерлар эса алоҳида масала

Оддий жиноятчилар ҳам кибер жиноятчига айлангандан кейин махсус хизмат идораларида нималар кечмоқда? Ҳуқуқ тартибот органлари учун нима етишмайди ва қайси трендлар ҳозир долзарб ҳисобланади? «Интерпол» ва Германия киберполициясининг башоратлари қандай? Яқин орада Россияга ҳам кибер ҳужум уюштириладими?

Яқинда бўлиб ўтган CyberCrimeCon конференциясида ана шу масалалар муҳокама қилинди.

Хорижий нашрларда яна  «рус хакерлари» ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.  The Telegraph хабар қилишича, россияликларнинг кибер ҳужумидан  Буюк Британиянинг тўртта компанияси зарар кўрган. АҚШ энергетика вазири  Рик Перри сентябрда Москвага ташриф буюрганида рус хакерларини АҚШ электротаъминоти тармоғини бузиб кирганликда айблади.

ЎҚИНГ:Мақсад криптовалюта топиш: хакерлар ҳукумат сайтларига ҳам кириб боришмоқда

“Энди Россияга ҳам жавоб ҳужуми уюштириладими”, деган саволга Group-IB компанияси раҳбари Илья Сачков – “Албатта уюштирилади, жавоб ҳужуми ўзини узоқ куттирмайди” деди, CyberCrimeCon конференциясида сўзга чиқиб.  Унинг айтишича,  биринчи навбатда кибер ҳужумга энергетика корхоналари учрайди.

Масалан, нишон  «РусГидро», «Москва  электротармоқлар бирлашмаси» ва бошқа корхоналар бўлиши мумкин. Хакерлар ҳужуми натижада электр таъминоти издан чиқиши мумкин.  

Агар шундай бўлса ҳужум қилган томон ҳам ҳужумга учраган томон ҳам ёмон оқибатларга дуч келиши мумкин.  дейди эксперт. — Бироқ, ҳозирча айнан қайси мамлакат қарши ҳужумни уюштириши номаълум.

«Бизда исталган мамлакат полицияси билан алоқа қилиш имконини берадиган катта тармоқ мавжуд, — дейди  «Интерпола»нинг кибержиноятчиликка қарши кураш департаменти эксперти Рэймонд Као.  Унинг таъкидлашича, «Интерпол»нинг   Жанубий Америка, Африка, Европа ва бошқа минтақаларда 7 та филиали ишлаб турибди.

ЎҚИНГ:Эҳтиёт бўлинг: банк хакерлари ҳаракатда

«Интерпол» маърузасидан муҳим маълумотларни келтирадиган бўлсак, улар қуйидагича:

Онлайн-жиноятчилик ривожланмоқда. «Интерпол» зарарли дастурларнинг ортиб бораётганини кузатиб турибди ва энг хавфлиси, зарар келтирадиган қурилмалар сонининг кўпайиб  бораётганидир. Жиноятчилар орасида даркнет ва криптовалюталар оммалашиб бормоқда.

Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, кибержиноятчилар фаолияти давомида 1,3 триллион доллар ишлаб топган. Бу жуда катта пул. Турли мамлакатлар тузилмалари бир-бири билан узаро ҳамкорлик қилмаса,  жиноятчиликнинг фақат бир қисмини кўра олади. Бу борада «Интерпол» мувофиқлаштирувчи ролни бажариши мумкин. Унинг энг замонавий тизими, интеллектуал идораси бор. 

Кибержиноятчиликни якка тартибда сифатли таҳлил қилиш мушкул масала. Шу боис  «Интерпол» 2017 йилдан буён ҳамкорлари билан алоқани мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб  келади. Улар орасида россияликлар ҳам бор. «Касперский лабораторияси», Group-IB компаниялари шулар жумласидандир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, қабул қилинаётган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар кибержиноятчиликлар ортидан қувиб ета олмаяпти. Улар офлайн-дунё учун яратилган. Хитой донишманди Сунь-цзи ўзининг  «Уруш санъати» китобида шундай ёзган эди: «Душман ҳақидаги маълумотларни аввалдан ҳисоб-китоблар таҳлиллар орқали билиб бўлмайди. Уни душман аҳволини яхши биладиган одамлардан олиш керак». Қадимхитой фалсафаси кибержиноятчиликка қарши курашга жуда мос келади.

Киберҳужумга дуч келган вакзал таблоси 

ЎҚИНГ:Хакерлар ҳатто Павел Дуров аккаунтиниям бузиб киришди!

«Дунёда тахминан 700 турдаги зарарли дастурий таъминот мавжуд, — дейди Германия киберполицияси бўлимларидан бирининг раҳбари  Хейко Лор. — Бизнинг ҳисоб-китобимизча,  вируслар миқдори  ўтган йилга қараганда 54 фоизга ортган.

Сўнгги йилларда IoT-ботнетлар орқали жуда кўплаб ҳужумлар уюштирилмоқда. Айни пайтда, Германияда IoT-ботнетлар ҳаракати жиноятчиликка тенглаштирилди.

Биз киберҳужум уюштираётганларнинг ҳамда  мижозларининг  малакаси йилдан йилга ортиб бораётганини кузатмоқдамиз. Оддийгина «Иван Иванович» бемалол хакерларга мурожаат қилиши ва керакли маълумотларни пулга сотиб олиши мумкин. Амалда, худди дўконга киргандай гап.

Германия — иқтисодий тараққий этган марказлардан бири сифатида кибержосуслар эътиборини ўзига кўпроқ жалб қилаётган мамлакат бўлиб қолмоқда. Шу боис, давлат учун фаолияти ўта муҳим бўлган объектлар тез-тез киберҳужумга учрамоқда. 2017 йилда  DDoS-ҳужуми  Deutsche Telekom операторига уюштирилди, қарийб 100 минг роутер ишдан чиққанди ўшанда. Ўтган йили эса  WannaCry Германия темир йўллари  концерни Deutsche Bahn’га ҳужум уюштирди. Бу эса поезд ҳаракатларига сервер йўналишида таъсир қилди. Бундай ҳужумлар сони барқарор равишда ўсиб бормоқда.

ЎҚИНГ:15 миллионта банк картасини ўғирлаган шоввозлар: украиналик хакерлар гуруҳи қўлга тушди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.