Кичик флагманлар жанги — қай бири ғолиб бўлади?

Кичик флагманлар жанги — қай бири ғолиб бўлади?

Бу йил Samsung компанияси янги учта Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra флагманларини тақдим этган бўлса, Xiaomi компанияси Mi 11, Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra смартфонларини тақдим этди. Хитойнинг яна бир компанияси OnePlus эса OnePlus 9 ва OnePlus 9 Pro смартфонларини сотувга чиқарди.

Бугунги қиёсимизда ушбу учала компанияларнинг кичик флагманлари, яъни Galaxy S21, Mi 11 ва OnePlus 9 смартфонларини таққослаймиз.

ЎҚИНГ: 400 долларгача бўлган смартфонлар: қайси бирини сотиб олган яхши?

Корпус

Samsung Galaxy S21

Ўлчам: 151.7 х 71.2 х 7.9 мм.

Оғирлиги: 169 г

Ҳимоя: олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель пластик, алюминий ром; IP68 стандарти.

Xiaomi Mi 11

Ўлчам: 164.3 х 74.6 х 8.1 мм (шиша қопламали), 8.6 мм (чарм қопламали).

Оғирлиги: 196 г (шиша қопламали), 194 г (чарм қопламали).

Ҳимоя: олд шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель шиша (Gorilla Glass 5) ёки экочарм, алюминий ром.

OnePlus 9

Ўлчам: 160 х 74.2 х 8.7 мм

Оғирлиги: 192 г

Ҳимоя: олд шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша (Gorilla Glass 5) пластик ром.

Бу ерда OnePlus 9 ва Mi 11'да фарқли ўлароқ, Galaxy S21 сув ва чангдан ҳимоялайдиган IP68 стандартига эга. Шунингдек, Mi 11 ва Galaxy S21'ларнинг роми OnePlus 9'дан фарқли равишда, алюминийдан ишланган. Mi 11 орқа пенели эса шиша ёки экочарм билан қопланган.

Galaxy S21 - 1 балл

Mi 11 - 1 балл

OnePlus 9 - 0 балл

Дисплей

Samsung Galaxy S21 

6.2 дюймли Dynamic AMOLED 2X дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1300 нит ёрқинлик, 1080х2400p резолюция, 421ppi зичлик.

Xiaomi Mi 11

6.81 дюймли AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1500 нит ёрқинлик, 1440х3200p резолюция, 515ppi зичлик.

OnePlus 9

6.55 дюймли Fluid AMOLED дисплейи, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1100 нит ёрқинлик, 1080х2400p резолюция, 402ppi зичлик.

Mi 11'нинг дисплей резолюцияси ва ёрқинлиги ўз рақобатчилариникдан кўра юқорироқ. Galaxy S21'нинг дисплейи еса бу борада OnePlus 9'никидандан бироз яхшироқ.

Galaxy S21 - 2 балл

Mi 11 - 3 балл

OnePlus 9 - 1 балл

ОТ/Дастурий таъминот

Samsung Galaxy S21

Android 11, OneUI 3.1.

Xiaomi Mi 11

Android 11, MIUI 12.5.

OnePlus 9

Android 11, OxygenOS 11.3.3.

Турли фойдаланувчиларга турли хил турдаги интерфейслар қулай бўлгани учун ушбу босқичда смартфонларга балл берилмайди.

Чипсет

Samsung Galaxy S21

Exynos 2100 (5 нм), саккиз ядроли (1x2.9 GHz Cortex-X1 & 3x2.80 GHz Cortex-A78 & 4x2.2 GHz Cortex-A55) Mali-G78 MP14.

Xiaomi Mi 11

Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм), саккиз ядроли (1x2.9 GHz Cortex-X1 & 3x2.80 GHz Cortex-A78 & 4x2.2 GHz Cortex-A55) Mali-G78 MP14.

OnePlus 9

Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 5G (5 нм), саккиз ядроли (1x2.9 GHz Cortex-X1 & 3x2.80 GHz Cortex-A78 & 4x2.2 GHz Cortex-A55) Mali-G78 MP14.

Mi 11 ва OnePlus 9 Snapdragon 888 чипида ишласа, Samsung халқаро бозор учун ишлаб чиқарилган Galaxy S21'ларга Exynos 2100 чипини ўрнатади. Ушбу чипнинг унумдорлиги Snapdragon 888 чипи билан деярли бир хил. Шунингдек, S21'нинг Snapdragon 888 чипида ишловчи талқини ҳам мавжуд.

Galaxy S21 - 1 балл

Mi 11 - 1 балл

OnePlus 9  - 1 балл

Хотира

Samsung Galaxy S21

8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 3.1

Xiaomi Mi 11

8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1

OnePlus 9

8/128ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1

OnePlus 9 ва Mi 11'нинг S21'дан фарқли ўлароқ, 12/256ГБ лик версиялари ҳам бор.

Galaxy S21 - 0 балл

Mi 11 - 1 балл

OnePlus 9 - 1 балл

Камера

Samsung Galaxy S21 

Асосий камера: 12МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.76“, 1.8µm, PDAF, OIS.

Телефото: 64МП f/2.0, 29 мм, 1/1.72“, 0.8µm, PDAF, OIS, 1.1х оптик зум, 3х гибрид зум.

Ультракенг: 12МП, f/2.2, 13 мм, 120˚, 1/2.55“ 1.4µm, Супер барқарор видео.

Видео ёзув: 8К@24 кадр/сек., 4К@30/60 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек., 720п@960 кадр/сек., HDR10+, стерео овоз ёзиш, гиро-EIS

Xiaomi Mi 11

Асосий камера: 108МП, f/1.9, 26 мм, 1/1.33“, 0.8µm, PDAF, OIS.

Ультракенг: 13МП, f/2.4, 123˚, 1/3.06“, 1.12µm.

Макро: 5МП, f/2.4, 1/5.0“, 1.12µm.

Видео ёзув: 8К@24/30 кадр/сек., 4К@30/60 кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек.; гиро-EIS, HDR10+.

OnePlus 9

Асосий камера: 48МП, f/1.8, 23 мм, 1/1.43“, 1.12µm, PDAF.

Ультракенг: 50МП, f/2.2, 14 мм, 1/1.56“, 1.0µm.

Монохром камера: 2МП, f/2.4.

Видео ёзув: 8К@30 кадр/сек., 4К@30/60 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек., Авто HDR, гиро-EIS.

Селфи камера

Samsung Galaxy S21 

10 МП, f/2.2, 26мм (кенг), 1/3.24“, 1.22µm,  PDAF; Авто-HDR

Видео ёзув: 4К@30/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

Xiaomi Mi 11

20 МП, f/2.2, 27мм (кенг), 1/3.4“, 0.8µm; HDR.

Видео ёзув: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

OnePlus 9

16 МП, f/2.4, (кенг), 1/3.06“, 1.0µm Авто-HDR.

Видео ёзув: [email protected] кадр/сек., гиро-EIS.

Mi 11'нинг асосий камера резолюцияси қолган икки смартфонникидан баландроқ бўлса, OnePlus 9'нинг ультракенг камера резолюцияси қолган икки смартфонникидан юқорироқ. S21'да эса 1.1х зумга эга бўлган телефото камераси мавжуд. Асосий камерада видео ёзиш имконияти учала смартфонда ҳам бир хил. Бироқ Galaxy S21  селфи камераси 4К@30 кадр/секунд форматда видео ёза олади. Mi 11 ва OnePlus 9'да эса бу кўтсаткич [email protected] кадр/секундни ташкил қилади.

Galaxy S21 - 2 балл

Mi 11 - 1 балл

OnePlus 9 - 1 балл

Аккумулятор

Samsung Galaxy S21

4,000 мАс, 25 ватт тезкор қувватланиш имконияти, 15 ватт симсиз қувватланиш, 4.5 ватт қувват бериш имконияти.

Xiaomi Mi 11

4,600 мАс, 55 ватт тезкор қувватланиш имконияти 100% 45 дақиқада (рекламага кўра), 50 ватт симсиз қувватланиш 100% 50 дақиқада (рекламага кўра), 10 ватт қувват бериш имконияти.

OnePlus 9

4,500 мАс, 65 ватт тезкор қувватланиш имконияти 100% 29 дақиқада (рекламага кўра), 15 ватт симсиз қувватланиш имконияти.

Xiaomi Mi 11 аккумулятор сиғими S21 ва OnePlus 9'никидан кўпроқ. Бироқ Mi 11 ушбу смартфонлардан каттароқ. Galaxy S21 эса учала смартфон ичида энг кичиги ҳисобланади. Тест синовларида Galaxy S21 аккумулятор автономлиги энг баланд - 93 соатни ташкил қилган бўлса, Mi 11 ва OnePlus 9 мос равишда 89 ва 87 соатни ташкил қилди. OnePlus 9 65 ватт билан энг тез заряд олади. Mi 11 эса симсиз энг тез заряд олади ва тезроқ бошқа қурилмаларга қувват беради. OnePlus 9'да бошқа қурилмаларга қувват бериш имконияти мавжуд эмас.

Galaxy S21 - 1 балл

Mi 11 - 2 балл

OnePlus 9 - 1 балл

Бошқа

Samsung Galaxy S21 

Бармоқ изи сканери (экран остида, ультратовушли), NFC, стерео карнай.

Xiaomi Mi 11

Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC, стерео карнай, инфрақизил порт.

OnePlus 9

Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик), NFC, стерео карнай.

Нарх

Samsung Galaxy S21 

8,874,000 - 8/128ГБ (Asaxiy.uz)

Xiaomi Mi 11

9,737,000 - глобал версия 8/256ГБ (Asaxiy.uz)

OnePlus 9

649.99 доллар (тахминан 6,825,000) - 8/128ГБ (amazon.com)

Galaxy S21 - 1 балл

Mi 11 - 1 балл

OnePlus 9 - 2 балл

Умумий натижа

1. Mi 11 - 10 балл

2. Galaxy S21 - 8 балл

3. OnePlus 9 - 7 балл

ЎҚИНГ: Эски флагман яхшими ёки янги ўрта тоифадаги смартфон?