«Кичкина деманг бизни...» – DxOMark энг ихчам 5G-смартфон камерасига ҳукм ўқиди

  •   DiMaX
  •  722
  •  28.01.2021 10:38

«Кичкина деманг бизни...» – DxOMark энг ихчам 5G-смартфон камерасига ҳукм ўқиди

Apple компанияси 2020 йили iPhone 12 туркумида нақ тўртта қурилма тақдим этган. Улар орасидаги iPhone 12 mini модели корпусининг ўлчамларига кўра дунёдаги энг кичкина 5G-смартфон бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: iPhone 12’лар ҳақида ўнта қизиқарли факт

DxOMark лабораторияси ушбу смартфоннинг қўшалоқ камераси имкониятларини текшириб кўриб, хулосаларини эълон қилди. iPhone 12 mini бош камераси умумий ҳисобда 122 баллга баҳоланган.

Мутахассислар ҳозирда сотилаётган энг ихчам айфоннинг расмга тушириш имкониятлари учун 132 балл қўйишган. Видео суратга олиш борасида бу модел 112 балл олган бўлса, унинг зум имкониятлари атиги 41 баллик натижа қайд этган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini сотиб олиш учун тўртта сабаб

Айтиш керакки, iPhone 12 mini камерасининг DxOMark’даги баҳоси стандарт талқиндаги iPhone 12 моделиники билан бир хил. Уларнинг катта «оға»лари – iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max флагманлари эса тегишлича 128 ҳамда130 баллар билан камерофонларнинг кучли ўнталигига кирган:

Apple iPhone 12 mini камерасини қай усулларда текширишгани, тестларнинг тафсилотлари билан яқиндан танишиш истаганлан ушбу ҳавола орқали DxOMark сайтидаги тегишли саҳифага ўтишлари мумкин.

Ушбу лаборатория экспертлари аввалроқ 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони рейтингини эълон қилишганидан хабарингиз бор-а?

ЎҚИНГ: 108 МП ҳам оммабоп Xiaomi флагманига наф бермади, лекин у барибир Galaxy Note 20 Ultra’лардан юқорида!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.