Кичкина деманг бизни..: Клавиатура устида югираётган бола

  •   Saroy
  •  192
  •  29.10.2018 16:05

Кичкина деманг бизни..: Клавиатура устида югираётган бола

Энг қизиғи, уларнинг барчаси Осиё мамлакатларидан. Чунки бу минтақаларда дастурчилик ижтимоий нарвон вазифасини бажаради. Улар дастурчилик билан ҳаётда катта муваффақиятга эриша олади, йирик IT-компанияларга ишга киришиши мумкин, ҳатто ғарбга кўчиб кета олади.

Клавиатура узра югираётган бола

2015 йилда  6-яшар биританиялик, келиб чиқиши покистонлик бўлган Муҳаммад Хамза Шахзода  Microsoft Office Specialist сертификатига эга бўлган дунёдаги энг ёш дастурчи номини олишга муяссар бўлди.  У ушбу дастурий таъминот билан мукаммал тарзда фойдалана олишини исботлади. У имтиҳонни катталар билан тенгма-тенг топширди.

Бола мактабдан бўш вақтини компьютерга сарфларди, айти соҳаси мутахассиси бўлган отаси унга узтозлик қилди.

Муҳаммад болалигидан бошқотирмаларни яхши кўрарди. Илк ноутбукини ота-онаси унга икки ярим ёшга кирганда олиб беришди. «У ҳали иштонсиз юрарди, лекин қўллари клавиатура устида югирарди», — дейди Муҳаммаднинг отаси ўғли ҳақида. Ҳозирда 9 ёшли Муҳаммад Лондондаги нуфузли мактабда таълим олади ва ўзининг ўйинларини яратиш билан шуғулланади, албатта, бу ўйинлар жуда оддий ўйинлар. Болакайдан ҳавас қиладиган инсонинг ким, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай  Билл Гейтсга ҳавас қилишини таъкидлайди.

ЎҚИНГ: Дастурчиликдаги 3 кунда ўзлаштирса бўладиган кўникмалар

Онасининг боласи

Восиқ Фархан-Рупкота  Бангладешдан. У 3 ёшидан компьютер билан тиллаша бошлаган (Бу онасининг гапи). Бола ўзлаштирган илк дастур  Microsoft Word бўлган. Кейинроқ унинг ўзи ўйинлар учун дастурлар яратадиган бўлди. Ҳозир Восиқ 12 ёшга кирган ва у Сингапурдаги АТ компаниясининг дастурчиси ҳисобланади.

Онасининг эркатойи дастурчиликнинг бир қанча тилларини, жумладан  C, C++, Java, PHP, Phyton’ни ўзлаштириб олган. Буларнинг барчасини у мустақил равишда интернетдан материаллар топиб ўрганган. Бола мактаб жадвали билан чекланиб қолмади. Ота-онаси уни уйда ҳам ўқитишга қарор қилишди, шу боис болакай  ўзининг севимли машғулоти билан шуғулланиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиларди. Бундан ташқари, Восиқ 6 ёшидан бошлаб «Википедияда» дастурлаш ва веб – дастурчилиги ҳақидаги материалларни таҳрир қилиш билан ҳам шуғулланади. Қолаверса, у коинот технологияси ва археологияга ҳам қизиқишини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Grasshopper – JavaScript’да дастурлашни ўргатувчи бепул ўйин!

Ёш маърифатчи

Танмэю Бакши 14 ёшда. Мана уч йил бўлдики, у IBM компаниясининг ходими ҳисобланади. Уни сунъий интеллект ва машинали таълим бўйича дунёдаги энг ёш эксперт дейишади. Боланинг оиласи Ҳиндистондан Канадага кўчиб келишган. Бу вақтда Бакши эндигина бир ёшга тўлганди. Танмэй дастурчи отасининг ишларини кузата туриб, компьютерга меҳр қўйди. Отаси унга “рақамли грамматика” бўйича таълим берди. Дастурлаш тилларини болакайнинг ўзи интернет орқали ўрганиб олган. 7 ёшида у YouTube’да  дастурлаш ва веб-дастурлар ҳақида дарслар ва фойдали маслаҳатлар берадиган каналини очди (ҳозирда унинг 270 мингдан зиёд обуначиси бор). 8 ёшида Бакши мобиль иловалар яратиш билан шуғуллана бошлади, бир йил ўтиб унинг кўпайтиришни ўргатадиган иловаси App Store’да қабул қилинди.

IBM компаниясига у тасодифан келиб қолган. Гап шундаки, ёш даҳо компания маҳсулотларининг биридаги хатони топди ва  ўзининг Twitter’даги саҳифасида бу ҳақда баён қилди. Компаниядагилар болакайнинг ишини дарҳол пайқашди. Танмэй Бакши айни пайтда компаниянинг ногиронлар учун сунъий интеллект базасида мобил иловаларни яратиш бўлимида ишлаяпти, шунингдек у маърузалар ўқийди, дунёнинг турли бурчагида ўтказиладиган халқаро конференцияларда иштирок этади. Қолаверса, ҳиндистонлик иқтидор эгаси юқори технологиялар дунёсида муваффақиятга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида китоб ҳам чиқарди.  

ЎҚИНГ: Frontend технологиялари: дастурлаш оламига илк қадамлар!

Кодлаш аълочиси

 «Мен — Изабель Си, 14 ёшдаман, мен кодлаштиришни ёқтираман». Филиппинда яшовчи дастурловчи қиз ўзини шундай танитди. Мактаб ўқитувчилари Изобелнинг математекадан эришган муваффақиятини, у 10 ёшга кирганида пайқашди ва дастурчиликка ўқишни таклиф этдилар. Си код яратиш бўйича илк дарсларини бепул онлайн-курсларда олди. Кейин унинг қизиқишларини онаси қўллаб-қувватлади ва қизи чуқурроқ таълим олиши учун репетитор ёллади.

Хусусий таълим ўз натижасини кўрсатди ва Изабель HTML ва JavaScript’ни ўзлаштирди. Аммо ёш кодловчи учун жамоада ишлаш қизиқарли эди ва Си  ўзининг 12 ёшида  мактабида қизлар учун кодлаш бўйича клуб ташкил этди. Аввал бошда ушбу клубга бир ўқувчи қиз ёзилди, бироқ бир оз вақт ўтиб, клуб кенгайди ва Изабелни мастер-клас дарсларини ўтказиш учун бошқа мактабларга ҳам таклиф этадиган бўлишди. Қиз 13 ёшида Girls will code  лойиҳасини ишга туширди (бу лойиҳа дастурчи бўлишни орзу қилган қизларни ўқитадиган интернет-платформа ҳамда  ижтимоий тармоқ саналади) ва уни Google компанияси қўллаб қувватламоқда.

ЎҚИНГ: Terabayt.uz тавсия этади: дастурлашни ўрганинг ва порлоқ келажак сари қадам ташланг!