Ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади – АҚШ, Россия ёки Хитой?

  •   DiMaX
  •  493
  •  07.06.2021 06:11

Ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади – АҚШ, Россия ёки Хитой?

Айни пайтда учта мамлакатда Ой дастури бор: Америка, Россия, Хитой. Шулар орасида биринчи бўлиб Ойда ўз базасини ярата олгани фазовий пойгалар етакчисига айланиши мумкин. Бу тўғрида «Naked Space» телеграм-каналига асосланиб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: «Мени Марсга дафн этинг» – Илон Маск «Қизил сайёра»ни забт этиш вақтларигача айтди

Америка Қўшма штатлари (NASA) 2019 йилнинг май ойида инсонни Ойга қайтариш дастурини (Artemis) очиқлади. Унга кўра, 2024 йилда Ойга парвоз қилиниб, инсон иккинчи маротаба Ернинг табиий йўлдошига қадам қўйиши режалаштирилган.

Россия дастури 2028-2029 йилларда Ойга учувчисиз парвозларни мўлжаллаяпти, 2030 йилда эса илк рус космонавтини Ойга юбориш кўзда тутилган.

Хитой Ойнинг жанубий қутбида 2023-2024 йилларда роботлашган илмий станция қуришни, кейинроқ, 2028 йилда фазогирларни жўнатишни режалаштирган.

Ҳозирча бу мамлакатлардан биронтаси ўз дастурини интиҳосига етказгани йўқ, демак, пойга давом этади.

Халқаро қонунчилик мамлакатларнинг Ойни бўлиб олишини тақиқлайди, афтидан, Ой мустамлакачилари захиралар учун Ерда бошланган курашни Ойда давом эттиришади.

ЎҚИНГ: Илон Маскдан аввал Жефф Безос фазога чипта сотяпти – парвоз шу йил 20 июлга белгиланди! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.