Ким жавоб беради: Ўзбекистонда YouTube ишламаслигининг сабаби нима?

Ким жавоб беради: Ўзбекистонда YouTube ишламаслигининг сабаби нима?

Интернет фойдаланувчиларининг яхши хабари бор анча вақтдан буён Ўзбекистонда YouTube маромида ишлагани йўқ. Тўғриси, VPN’сиз кириб бўлмяпти! Хўш, бунда ким ёки нима айбдор?
Ўзбекистонда YouTube видеохостинги яхши ишламаётгани борасида расмий изоҳ берилмаётгани, табиийки, интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

ЎзА Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига телефон орқали бу ҳақда сўраб, мурожаат қилганида аниқ маълумот, изоҳ ололмаганини таъкидламоқда.

Ёзилишича, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг мурожаатлар бўлими ходими Бобур Абдуллаев YouTube ишламаслигига компания айбдор эмаслиги, тармоқда муаммо йўқлигини айтган.

Шунингдек, Б.Абдуллаев компания видеохостинг ишига таъсир кўрсатиш учун расмий ҳуқуққа эга эмаслигини, фойдаланувчилар энг кўп интернет трафигини YouTube’дан фойдаланиш учун сарфлашини, шу боис унинг яхши ишлаши «Ўзбектелеком»га ҳам фойда келтиришини айтган.

ЎҚИНГ: Интерфакс: Ўзбекистонликлар ўзларининг космик дастурини ишлаб чиққанликларини маълум қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!