Ким «ўғри», ким тўғри?

Ким «ўғри», ким тўғри?

Шахсий маълумотлар инсонлар эга бўлган энг қимматбаҳо мулк ҳисобланади. Агар кўп маълумотларингизни ижтимоий тармоққа чиқариб юборсангиз, айрим шахслар ундан фойдаланиши ёки ўғирлаши мумкин. Кўпчилигимиз бундай тузоқлар ҳақида эшитганмиз.

Аммо, маълумотларингиз сизга билинтирмай, очиқланиши ёки тўпланиши мумкин. Аксарият одамлар Facebook каби ижтимоий тармоқларнинг фойдаланиш шартларини тўлиқ ўқиб чиқмайдилар. Ваҳоланки, кўплаб иловалар маълумотларингизни учинчи томонга улашади ва бу ҳақида фойдаланиш шартларида айтиб ўтади. Қайси илова энг кўп маълумотларингиздан фойдаланишини биласизми? Қуйида бундай иловалар ҳақида сўз юритамиз.

ЎҚИНГ: Сиз ҳам ушбу 28 та кенгайтмани юклаб олган бўлсангиз, дарҳол уларни ўчириб ташланг!

Apple ўзининг Apple Store'идаги барча иловалардан маълумот алмашиш учун фойдаланувчидан рухсат олишни талаб қилади. Агар бирор дастур бундай қоидага бўйсунмаса, App Store'дан ўчириб юборилади.

Apple'нинг янгиланган махфийлик сиёсатини инобатга олган ҳолда, pCloud турли хил иловалар маълумотларингиздан қандай фойдаланиши ва маълумотлар қаерга кетишини аниқлайди.

Хўш, қайси иловалар кўпроқ кириш ҳуқуқини талаб қилади ва тўпланган маълумотлар нима мақсадда фойдаланилади? Ажабланарлиси шундаки, синовдан ўтган дастурларнинг 52 фоизи мақсадли реклама учун учинчи томон билан маълумотларингизни алмашади.

Энг кўп маълумотларни Facebook, Instagram, YouTube каби ижтимоий тармоқ иловалари тўплаши ҳайратланарли ҳолат эмас.

Маълумотларни енг кўп улашувчи 10 илова рўйхати билан танишамиз:

  • Instagram (79% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • Facebook (57% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • LinkedIn (50% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • Uber Eats (50% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • Trainline (43% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • YouTube (43% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • YouTube Music (43% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • Deliveroo (36% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • Duolingo (36% шахсий маълумотларни тўплайди);
  • eBay (36% шахсий маълумотларни тўплайди).

YouTube ҳам маълумотларни учинчи томон билан улашишда анча фаол. Бошқа компаниялар билан фойдаланувчиларнинг  маълумотларини улашувчи Instagram бу борада 79% билан етакчи. Улашилаган ахборотларга харид маълумотлари, шахсий маълумотлар ва браузер тарихи киради.

Иловалар фойдаланувчи маанфаатига зид равишда шахсий маълумотларни улашмайди. Кўп ҳолларда шахсий маълумотлар иловага боғлиқ бўлган учинчи томонга берилади.

Ўз фойдаси учун маълумотларни тўплайдиган дастурлар

Энг йирик ижтимоий тармоқ иловалари маълумотларни ўз фойдаси учун тўплайди. Бу бир неча сабабларга кўра амалга оширилади. Энг асосий сабаб эса фойдаланувчига реклама кўрсатиб фойда ишлашдир.

ЎҚИНГ: Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

Бошқа ҳолларда тўпланган маълумотлар ўзингизнинг манфаатингиз учун хизмат қилиши мумкин. Туғилган кунингизда чегирма купонини олишни ўйлаб кўринг. Илова сизга код юбориш учун ушбу маълумотни сақлаган бўлиши ҳам мумкин.

Ўз фойдаси учун маълумотларни тўпловчи 10 та илова:

  • Facebook
  • Instagram
  • Klarna
  • Grubhub
  • Uber
  • Uber Eats
  • eBay
  • Just Eat
  • LinkedIn
  • Twitter

Шахсий маълумотларни энг кўп кузатувчи 10 та илова

Ушбу 10 та илованинг тўртаси ижтимоий тармоқ иловалари ҳисобланади.

  • Instagram (62% шахсий маълумотларни кузатади)
  • Facebook  (55% шахсий маълумотларни кузатади);
  • Uber Eats (50% шахсий маълумотларни кузатади);
  • Trainline  (43% шахсий маълумотларни кузатади);
  • eBay (40% шахсий маълумотларни кузатади);
  • LinkedIn (40% шахсий маълумотларни кузатади);
  • Twitter (40% шахсий маълумотларни кузатади);
  • YouTube  (36% шахсий маълумотларни кузатади);
  • YouTube Music  (36% шахсий маълумотларни кузатади);
  • YouTube Music  (36% шахсий маълумотларни кузатади).

Энг хавфсиз иловалар

Баъзи иловалар фойдаланувчи шахсий маълумотларидан умуман фойдаланмайди. Clubhouse, Netflix, Microsoft Teams дастурлари энг хавфсиз иловалар сирасига киради.

Маълумотларни улашмайдиган 10 та илова

  • Signal
  • Clubhouse
  • Netflix
  • Microsoft Teams
  • Google Classroom
  • Shazam
  • Etsy
  • Skype
  • Telegram
  • Boohoo

Signal, Telegram ва Clubhouse каби дастурлар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилишни фаол равишда қўллаб-қувватламоқда. Йил бошида WhatsApp ўз фойдаланиш шартларини ўзгартиргани сабаб, аксарият WhatsApp фойдаланувчилари Telegram ва Signal мессенжерларидан фойдаланишни бошладилар.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг ёмон пароллари иккита рўйхатда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.