Ким яхши “сураткаш”: Galaxy S8 ёки Galaxy S7 edge?

Ким яхши “сураткаш”: Galaxy S8 ёки Galaxy S7 edge?

Samsung Galaxy S7 edge — 2016 йилнинг илғор смартфон модели. Биз унинг камера имкониятларини кореялик смартфонсознинг янги, яқиндагина тақдим қилинган Samsung Galaxy S8 флагмани билан таққослаб кўришга қарор қилдик.

Samsung Galaxy S7 edge девайсига 12 мегапикселли Sony IMX260 сенсори ўрнатилган. Бу сенсор Dual Pixel технологияси жорий қилинган тезкор фазали фокуслаш тизимига эга. Dual Pixel шу вақтга қадар профессионал DSLR-фотоаппаратларида жорий қилинар эди.

Бунда сенсор юзасига ёруғлик оқимини ушлаб қолиб фазали фокуслашни амалга оширувчи 2 та мустақил фотоприёмник ўрнатилган. Натижада, бу қурилмаларнинг ҳар бири алоҳида, яъни 2 та юқори сифатли пиксел қатламини ҳосил қилади. Dual Pixel технологияси эса бу иккала пикселларни тезкорлик билан омихталаштириб, ягона сифатли суратни ҳосил қилади. Камерадаги пиксел миқдори — 1,4 микрон. Унинг ёруғликни қамраб олувчи объективи сезиларли равишда катталашиб, f/1.7 стандартига эга.

Galaxy S8 смартфонининг ҳам бош камераси 12 мегапикселли, аниқроғи аввалги йилги сенсор ўзгаришсиз қолган. У f/1,7 стандартидаги оптик апертура билан таъминланган. Бу флагман ҳам Dual Pixel фокуслаш технологиясига эга.

DxOMark — фотосуратлар сифатини баҳолайдиган хизмат рейтингида кореялик ишлаб чиқарувчининг янги — Galaxy S8 ва S8+ флагманлари имкониятини 88 баллга баҳолаган, яъни S7 ва S7 edge билан бир хил. Samsung бу гал камерага техник эмас, дастурий ўзгартиришлар киритган, яъни тасвирни шакллантириш алгоритми такомиллаштирилган.

Шу сабабли, Galaxy S8 нисбатан яхшироқ автофокус тизими, оқ тус меъёрини белгилаш, «визуал шовқин»ни камайтиришда илғорроқ. Galaxy S8 видео тасвир олишда, хусусан тасвирда динамик диапазоннинг кенглигини беришда ҳам «аждоди»дан яхшироқ.

Қуйидаги кундуз кунги суратларга қараб, улардаги сифатдан фарқни топиш ҳам қийин.

Похожее изображение

Ёруғлик паст шароитда эса, S8 ранг уйғунлигини ва деталларни нисбатан яхшироқ, яъни “шовқин”сиз муҳрлаганига гувоҳ бўламиз.

Galaxy S7 edge

Galaxy S8

Янги авлод флагмани камера борасида фақатгина олд камераси билан мақтана олади. Galaxy S8’нинг 8 мегапикселли камераси S7 edge’нинг эски — 5 мегапикселли камера сенсоридан анча-мунча устун жиҳатларга эга. S8’нинг селфи-камераси нисбатан “жонли” ва табиий суратлари, кенг бурчак остида суратга олиши билан ўзига хос.

Galaxy S7 edge

Galaxy S8

Панорама режимида “ижод” қилишда эса S8 бир оз орқада. У осмонга тус беришда бир оз хато қилган. S7edge эса ранг-тусни тўғри берган.

Galaxy S7

Galaxy S8