Kingston 256 ГБли microSDXC Class 10 хотира картасини чиқарди

Kingston 256 ГБли microSDXC Class 10 хотира картасини чиқарди

АҚШнинг Kingston компанияси янги турдаги 256 гигабайтли microSDXC Class 10 UHS-I хотира картасини тайёрлади. Қурилманинг габаритлари 11 х 15 х 1 мм, у сувдан IPX7 стандарти бўйича ҳимояланган.

Ferra сайтининг маълум қилишича, microSDXC-карта турли об-ҳаво шароитларида ҳам ишлаши мумкин (Цельсий бўйича -25 совуқ ва +85 иссиққача). Бундан ташқари, хотира картаси жуда кучли бўлмаган зарба ва тебранишларга чидамли. Бундай хусусият, айниқса, аэропортларда қўл келади.

microSDXC-Class-10-UHS-I-256GB-with-Adapter-_SDC10G2_256GB_pc_hr_14_10_2016-17_08-770x578

Маълумотни ёзиш тезлиги 10 МБ/сониядан бошланади, ўқиш тезлиги эса сониясига 45 МБни ташкил қилади. Қурилма Class 10 таснифига кирганлиги учун унга муддатсиз кафолат хизмати кўрсатилиши маълум қилинган.

Ҳозирча хотира картасининг нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!