Kingston Ironkey D300 – файллар учун мустаҳкам сейф

Kingston Ironkey D300 – файллар учун мустаҳкам сейф

Kingston компанияси IronKey D300 ва IronKey D300 Managed номли маълумотларни сақлаш бўйича юқори хавфсизлик тизимига эга USB-флешкаларни тақдим этди.

Ironkey D300 тўплагичининг корпуси рухли юза билан қопланган бўлиб, ташқи таъсирларга олдинги авлоддаги флешкаларга қараганда бир мунча чидамли. Флешка 3 даражали FIPS 140-2 стандарти бўйича сертификатланган, ундаги ахборотлар XTS режимида 256 разрядли AES орқали шифрланади.

USB-тўплагичнинг IronKey D300 Managed версияси ихтисослашган фойдаланиш мақсадларига мўлжалланган, уни ишлатиш учун IronKey EMS by DataLocker дастурий таъминоти талаб этилади. Дастур тўплагичга қурилма администратори тарафидан ўрнатилади ва назорат қилинади.

Ironkey D300 компьютерга USB 3.0 стандарти ёрдамида уланади. Сиғими 4 ГБдан 128 ГБгача. Қурилманинг габаритлари – 77,9 × 22,2 × 12,05 мм. Ҳозирча гаджетнинг нархи маълум қилинмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!