Классик телефонлар кимга керак?

Классик телефонлар кимга керак?

Узоқ вақтлар давомида инсонлар учун ишончли хизмат қилиб келган қурилмалар бозорларда деярли кўзга ташланмайди. Аммо, ёшлик даврида ишлатган классик телефонларни яна сотиб олишни истагалар ҳам йўқ эмас. Сотувда эса ушбу қурилмалар мавжуд эмас, бўлса ҳам жуда қиммат. Бунга сабаб сифатида, қурилмаларни мамлакатимизга олиб кириш билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлигини келтириш мумкин. Куни кеча божхонада олиб қўйилган яна кўплаб қурилмалар ҳам ўз эгаларини топиши мумкин эди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро О.Х. божхоначилар эътиборини тортди ва тезкор кузатувга олинди, деб ёзади Божхона қўмитаси ўз сайтида.

Натижада, ушбу шахс божхона тўловларидан қочиш мақсадида 8,1 миллион сўмлик 27 дона уяли телефон аппаратларини божхона чегараларидан олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

 ЎҚИНГ: Катта миқдордаги видеокассеталар ноқонуний олиб кирилган: эскирган технология кимга ва нимага керак бўлган?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.