Клавиатурада йўқ белгилар ва смайликларни «Alt» тугмачаси ёрдамида осонгина терамиз!

  •   DiMaX
  •  2838
  •  25.12.2019 13:40

Клавиатурада йўқ белгилар ва смайликларни «Alt» тугмачаси ёрдамида осонгина терамиз!

Баъзида турли сабабларга кўра клавиатурамизда мавжуд бўлмаган символни ёки бирор смайликни матнга киритиш зарурати туғилади. Бундай вазиятларда одатда интернетдан ёки бошқа бирор матндан ўша белгини топиб, нусхалаб олиб керакли жойга ташлаймиз. Бироу бу усул нафақат мураккаб, балки анча кўп вақтимизни ҳам олади.

ЎҚИНГ: Windows 10 операцион тизимининг барча билиши лозим бўлган клавиатура комбинациялари

Кўпинча бу «арчасимон» шаклдаги – бурчакли қўштирноқ, бирор ниманинг рамзи ёки смайлик (эмодзи) бўлади. Шу сабабли уларни тугмачалар комбинациялари ёрдамида осонгина чиқариш усулини сиз билан баҳам кўрамиз.

Керакли символни исталган матнда чиқариш учун унинг кодини «Alt» тугмачасини босиб турган ҳолда териш ва «Alt»ни қўйиб юбориш кифоя. Фақат ёдда тутинг: бунда рақамларни клавиатуранинг юқори қисмидаги қатордан эмас, балки ўнг тарафдаги алоҳида рақамлар қисмидан териш даркор.

Хуллас, кўп керак бўладиган белги ва эмодзилар кодлари қуйидагича:

Alt + 0151 = —

Alt + 0171 = «

Alt + 0187 = »

Alt + 1 = ☺

Alt + 2 = ☻

Alt + 3 = ♥

Alt + 4 = ♦

Alt + 5 = ♣

Alt + 6 = ♠

Alt + 7 = •

Alt + 8 = ◘

Alt + 9 = ○

Alt + 10 = ◙

Alt + 11 = ♂

Alt + 12 = ♀

Alt + 13 = ♪

Alt + 14 = ♫

Alt + 15 = ☼

Alt + 16 = ►

Alt + 17◄

Alt + 18 = ↕

Alt + 19 = !!

Alt + 20 = ¶

Alt + 21 = §

Alt + 22 = ▬

Alt + 23 = ↨

Alt + 24 = ↑

Alt + 25 = ↓

Alt + 26 = →

Alt + 27 = ←

Alt + 28 = ∟

Alt + 29 = ↔

Alt + 30 = ▲

Alt + 31 = ▼

Хўш, ҳозироқ синаб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Клавиатуранинг сиз билмаган элементар жиҳати

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!