Клавиатурага ўрнатилган Raspberry Pi 400 компьютери атиги 70 доллардан сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  619
  •  02.11.2020 17:46

Клавиатурага ўрнатилган Raspberry Pi 400 компьютери атиги 70 доллардан сотувга чиқди

АҚШнинг нуфузли Time журнали ўн йилликда тақдим қилинган ўнта энг муҳим гаджет рўйхатига Raspberry Pi компьютерини ҳам киритган. Якка платали ушбу компьютер турли инновацион қурилмалар ишлаб чиқишда жуда қўл келади; масалан, биз аввалроқ унинг базасида яратилган ақлли кўзгу видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Бу қизиқ: Одамлар ишонмаган 7 та буюк ихтиро ҳақида

Мазкур лойиҳа ижодкорлари энди ихчам клавиатурага ўрнатилган Raspberry Pi 400 моделини намойиш этишди. Уларнинг таъкидлашича, «бу – Raspberry Pi 4 компьютерининг 4 ГБ тезкор хотирали, янада тезкор ва зўр вариантидир».

Raspberry Pi 4 компьютери клавиатура билан бирга сотувга чиқарилган бўлса, Raspberry Pi 400 техник жиҳатларига кўра унга ўхшаш, аммо у бевосита клавиатуранинг ўзига интеграция қилинган. Унга фақат microHDMI-HDMI кабели ёрдамида монитор ва сичқонча улаш, microSD-карта жойлаш, электр тармоғига улаш кифоя – базавий компьютер тайёр!

Raspberry Pi 400 компьютери 1,8 ГГц частотали тўртта ARM Cortex-A72 ядросидан иборат процессор базасида ишлайди. Шунингдек, унга Gigabit Ethernet, Bluetooth 5.0 ва Wi-Fi 802.11ac модуллари ўрнатилган. Унинг корпусида micro-HDMI, иккита USB 3.0 ва битта USB 2.0 портлари мавжуд. Қурилма токни USB-C порти орқали қабул қилади.

ЎҚИНГ: Визиткага жойланган микрокомпьютер тақдим этилди!

Клавиатура-компьютер аллақачон 70 долларлик нарх билан сотувга чиққан. Шунингдек, қурилмани 100 долларлик жамланма тарзида ҳам таклиф этишяпти – унинг таркибига яна сичқонча, қувватлаш блоки, microSD-карта, HDMI-кабел ҳамда бошловчилар учун қўлланма ҳам киритилган.

Raspberry Pi 400 ҳозирда АҚШ, Буюк Британия ва Францияда сотилмоқда, яқин орада эса Италия, Германия, Испания, Ҳиндистон, Австралия ва Янги Зеландия бозорларига ҳам чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Виржил Дюпра исмли дастурчи Collapse OS номли «Охирзамон операцион тизими»ни яратган эди. Кейинроқ эса Жей Дошер исмли киши Raspberry Pi Recovery Kit русумли «Охирзамон компьютери»ни терган.

ЎҚИНГ: Битта уй нархида компьютер сотувга чиқди, оласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!