Клавиатурага қарамай матн теришни ўрганамиз (2-қисм)

Клавиатурага қарамай матн теришни ўрганамиз (2-қисм)

Бир неча кун олдин клавиатурага қарамай матн териш ҳақидаги мақоламизнинг биринчи қисмини эълон қилган эдик. Умид қиламизки, мақола сизга манзур бўлган. Энди эса биринчи қисмнинг давомини — бармоқлар жойлашувини машқ қилишга бағишланган иккинчи қисмни тақдим қиламиз. Бошладик!

1. Клавиатурага қарамай «уй қатор»даги клавишларни босиб чиқинг. Уй қатордаги клавишларни тераётганда кўзингизни экранга қадалган бўлсин. Машқни «A» клавишидан бошланг. Кейин эса ундан ўнг томондаги ҳарфларга ўтинг ва машғулотни нуқтали вергул билан якунланг. Ҳарфларни териб чиққанингиздан сўнг, калвишлар тўғри босилганига ишонч ҳосил қилиш учун экрандаги ёзувни бир қатор кўздан кечиринг.

• Масалан, «AAAA», «SSSS», «DDDD» ва «FFFF» қилиб босиб чиқинг.

• Ёки «FADS», «JKL;», «AFDS» ҳамда «;LKJ» каби комбинацияларни теринг.

2. «E», «R», «U» ва «I» ҳарфлари иштирокида содда сўзларни ёзиб чиқинг. Чап ва ўнг кўрсаткич бармоқларингиз билан «U» ва «R» ҳарфларини босинг. Ушбу ҳарфларни кетма-кет босишни машқ қилинг, сўнг улар иштирокида турли комбинацияларни амалга оширинг. Бармоқларингиз бу икки клавиш жойлашувини «эслаб қолгунича» машқни давом эттиринг.

• Масалан, «erka», «erkak», «dada», «faks», «klass» каби сўзларни клавиатурага қарамай қайта-қайта териб чиқинг.

3. «T», «G» ва «H» ҳарфларини теришни машқ қилинг. «Уй қатор» таркибига кирувчи «G» ва «H» ҳарфларини териш учун ўнг ва чап кўрсаткич бармоқларингизни чўзинг. «T» ҳарфини босиш учун эса чап кўрсаткич бармоғингизни тепага томон бироз чўзинг. Бир неча марта ушбу ҳарфларни босиб, бармоқларингизни яна «уй қатор»га қайтаринг.

• «fg», «ft» ёки «jhjkik», «huhi» каби жумлаларни териб кўринг.

ЎҚИНГ: CES 2019: Дунёдаги илк E-Ink дисплей тугмачали хамелеон-клавиатура (+видео)

4. «W», «S», «Y», «L» ва «O» ҳарфлари қатнашган сўзларни теришни машқ қилинг. Энди ўрта бармоғингиз билан матн теришни машқ қиласиз. Эътиборни «W», «S», «O» ҳамда «L» ҳарфларига қаратинг. Ўнг кўрсаткич бармоғингиз билан эса «Y» ҳарфини теринг. Ушбу ҳарфлар иштирокидаги сўзларни ёки комбинацияларни теришни қайта-қайта машқ қилинг.

• Масалан, «wow», «LOL», «low», «you» каби инглизча сўзларни ёки «ffds», «dfsdf», «jhyhj», «klol» ҳамда «jklkjyj» каби комбинацияларни босинг.

5. Бармоқларингизни пастга тушириб, «N», «M», «V» ва «B» ҳарфларини теринг. Ҳар икки қўлингизни пастга тушириб, кўрсаткич бармоқларингиз билан юқоридаги ҳарфларни машқ қилинг. Чап бармоғингиз «V» ва «B» клавишларига, ўнги эса «N» ва «M» га масъул бўлсин. Аввалига нотўғри клавишни босиб қўйсангиз ҳам ҳечқиси йўқ. Фақат такрор-такрор шуғулланиш кераклигини ёдда сақласангиз кифоя.

• Масалан, «Nemo», «nom», «mana», «vabo», «bola», «nam», «voy» каби сўзларни териб чиқинг.

6. «C», «A», «P», «Q», «Z» ва «X» ҳарфлари жойлашувини эслаб қолишга ҳаракат қилинг. Чап ўрта бармоғингизни пастга томон чўзиб «C» ҳарфини, чимчалоқ бармоқларингиз билан эса «Q», «A», «Z» ҳарфларини, ўнг чимчалоғингиз билан «P» ҳарфларини босинг. Чап номсиз бармоғингиз эса пастга чўзилиб «X» ни боссин.

• Бир қатор сўзларни экранга қараб теришга урининг. Масалан, «armiya», «zigzag», «lazer», «chiroq», «qalpoq», «xayriya», «chol», «qishloq», «zaqqum» каби.

7. Тераётган сўзларингиз орасига тиниш белгиларини қўшинг, сўзларни бош ҳарф билан ёзинг. Тиниш белгилари ва ёрдамчи тугмаларнинг жойлашувини бармоқларингиз билан эслаб қолишни машқ қилинг. Чимчалоқ бармоқларингиз «Shift» клавишга жавобгар бўлсин. «Shift» билан бирор бир ҳарфни тенг боссангиз, ўша ҳарф бош ҳарф кўринишида ёзилишини яхши биласиз. Ўнг ўрта ва номсиз бармоқларингиз билан вергул ва нуқталарни босинг. Чап чимчалоқ бармоғингизга эса нуқтали вергул, икки нуқта, тутуқ белгиси каби клавишларни «юкланг».

ЎҚИНГ: Танишинг: гибрид клавиатура ёки сичқонча (+фото)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!