Клавиатуралар ҳақида қизиқарли фактлар (2-қисм)

Клавиатуралар ҳақида қизиқарли фактлар (2-қисм)

Ёдингизда бўлса, бир қанча муддат олдин клавиатуралар ҳақида қизиқарли маълумотларнинг биринчи қисмини тақдим этган эдик. Энди эса ўша мақоланинг давоми, иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Барча замонавий клавиатуралар отаси

1984 йилда IBM ва Lexmark компаниялари томонидан яратилган Model M клавиатураси бугунги клавиатураларнинг отаси ҳисобланади. Model M сонлар, стрелка клавишлари ва фунскионал клавишларни алоҳида бўлимларга ажратган. Бу дизайн ҳозирда мавжуд энг оммабоп дизайн ҳисобланади.

2. Таҳрирлаш клавиатуралари

Кино ва мусиқа ёзиш студиялари ҳамда дизайнлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда профессионаллар махсус клавиатуралардан фойдаланади. Бундай клавиатураларда махсус клавишлар мавжуд бўлиб, улар фойдаланувчига қўшимча функциялар яратиб беради. Масалан, Final Cut Pro ёки Adobe Premiere Pro каби видео таҳрирлаш дастурлари билан ишлатиш учун алоҳида клавиатуралар яратилган.

4. Дворак клавиатуралари

QWERTY клавиатурларига шубҳа билан қараган илк шахс Август Дворак бўлган. Дворак 1936 йилда ўзининг клавишлар жойлашуви тартибини патентлаган. Айтишларича, Дворак клавиатураларида матн териш учун бармоқлар камроқ ҳаракат қилади, бу эса матн териш тезлигини ошириб, қўл толишини камайтиради. Аммо бу таъкидлар ҳақиқат ёки уйдурма эканлиги борасида баҳс-мунозаралар анчадан буён давом этиб келади.

5. Компьютер-клавиатуралар

Бундай компьютерлар ҳозир мавжуд эмас, аммо 80-йилларда ва 90-йилларнинг бошларида компьютер-клавиатуралардан кенг фойдаланиларди. Бу қурилмалар катта клавиатура ичига жойланган компьютер бўлган. Компьютер-клавиатураларнинг энг машҳур моделлари Commodre 64 ва Amiga 500'лар эди. Кейин эса, 90-йилларга келиб, бундай қурилмалар ўрнини шахсий компьютерлар эгаллай бошлади.

ЎҚИНГ: Клавиатуранинг сиз билмаган элементар жиҳати

6. Бутун дунёдаги энг тез матн терувчи одам

Айни дамда, тезкор матн териш бўйича расман жаҳон рекордчиси (инглиз тилида матн териш бўйича) Барбара Блекберн ҳисобланади. Аммо матн териш тезлигини ўлчаш борасида баҳс-мунозаралар анча вақтдан буён давом этиб келади, сабаби матн териш тезлигига қатор омиллар, жумладан, матн тили, клавишлар жойлашуви ва клавиатуранинг ўзи ҳам таъсир қилади. Аксарият тез матн терувчилар Дворак клавиатураларидан фойдаланади.

7. QWERTY, QWERTY, QWERTY

Инсоният тарихида жўнатилган илк эмаил хабар матни «qwertyuiop» эди, яъни QWERTY клавитураларининг биринчи қаторидаги ҳарфларидан иборат бўлган. Райн Томлинсон шунчаки электрон почта хизматининг ишлашини текшириш учун синов мақсадида ушбу хабарни жўнатган.

1988 йилда кашф қилинган планетоид (астероиднинг бир тури) га ҳам (6600) QWERTY деб ном берилган.

Шунингдек, QWERTY сайёрамизда энг кўп ишлатиладиган пароллардан ҳамдир. Шунинг учун, бу паролдан фойдаланмасликни маслаҳат берамиз.

8. Ҳаммасига нуқта қўйиш ҳам осон эмас.

Shift + ;

Француз клавиатураларида нуқта (.) қўйиш учун Shift тугмаси «+» (плюс) ва «;» (нуқтали вергул) клавишларини босишингиз керак бўлади. Бунга сабаб нимадалигини билмаймиз, аммо француз тилида гап тугаллаш қийин эканлиги кўриниб турибди.

9. Клавиатура монументи

QWERTY клавиатуралари асосида ёдгорлик ҳам яратилган. «Памятник Клавиатуре» деб аталувчи бу ёдгорлик Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган. Бу клавиатура клавишлари тошдан ишланган, тугмалар орасидан эса майса ўсиб туради. Маҳаллий аҳоли тилак билдириш учун клавиатура устига чиқиб бир клавишдан иккинчисига сакрайди. Агар улар янгидан ҳаёт бошламоқчи бўлса, CTRL ALT DEL клавишлари устига сакрайди.

10. Энг мураккаб клавиатуралар

Шарқий Осиё давлатлари клавиатуралари бутун дунёдаги энг мураккаб клавиатуралардан ҳисобланади. Хитой, ҳинд, тай ёки япон клавиатураларида битта тугмада 3 ёки 4 та белги жойлашган бўлади. Бу белгилардан бирини териш учун ёрдамчи тугмалардан фойдаланиш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Бир ярим аср олдин тарихдаги илк QWERTY-клавиатура қаерда қўлланган?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!