Kodak…янги смартфонни намойиш этади?!

Kodak…янги смартфонни намойиш этади?!

Kodak компанияси 20 октябрда ўзининг навбатдаги смартфонини намойиш қилади. Ҳа, ажабланманг. Периферия қурилмаларини яратишга ихтисослашган АҚШ компанияси ўтган йили ўтказилган CES-2015 кўргазмасида ўзининг IM5 номли смартфонини тақдим қилган эди.

Тизердаги тасвирда смартфоннинг тақдимот санаси ҳам кўрсатилган. Янги гаджет металл рамкали корпусга эга бўлади. Тасвирдаги ён айлана тугма қувват ёки бармоқ изи сканери бўлиши мумкин. Шунингдек, у камерани ишга туширадиган махсус тугма вазифасини бажариши ҳам мумкин.

Kodak’нинг аввалги IM5 смартфони ўрта сегментга мўлжалланганини ҳисобга олсак, бу гал компания флагман модель тайёрлаётганини тахмин қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Kodak IM5 смартфони 5 дюймли HD экран, саккиз ядроли Mediatek MT6592 процессорига эга. Янги модель борасида эса ҳали кўп ахборот мавжуд эмас. Барча янгиликлар тақдимот арафасида ошкор этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!