Когон туманида «Рақамли технологиялар маркази» ишга тушди

  •   DiMaX
  •  826
  •  01.04.2019 08:41

Когон туманида «Рақамли технологиялар маркази» ишга тушди

Жорий йилнинг 31 март куни Бухоро вилояти Когон туманидаги почта алоқаси тармоғи биносида «Рақамли технологиялар маркази» иш бошлади. Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Мирзаободда ҳам «Рақамли технологиялар маркази» очилди

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, марказ қисқа муддатда замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Эндиликда унда туман ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат йўналишларда билим ва кўникмалар берилади.

Шунингдек, очилиш маросимида Когон шаҳар ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, вазирлик томонидан илғор халқаро тажрибалар асосида Рақамли технологиялар ўқув марказлари республика бўйича ташкил этилмоқда.

Бу марказларда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича инновацион кўникмалар берилади, стартап-лойиҳаларга ёрдам кўрсатилади.

Президент томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус асосида вазирлик томонидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида шундай марказлар ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқилган.

ЎҚИНГ: Наманганда «Рақамли технологиялар маркази» ташкил этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!