Коинотга сув ёрдамида парвоз: россиялик физик шундай таклифни илгари сурмоқда

  •   Saroy
  •  1094
  •  30.07.2018 12:10

Коинотга сув ёрдамида парвоз: россиялик физик шундай таклифни илгари сурмоқда

Физик олим Михаил Кокоричнинг таъкидлашича, сув ракетани ер орбитасидан ташқарига олиб чиқиш учун энг зўр ёқилғи бўла олади.

Кокорич асос солган Momentus стартапи коинотга двигатели сув билан  ишлайдиган дунёдаги илк ракетани 2019 йилдаёқ  учиришни режалаштирмоқда. Янги ишланма Россияга қарашли йўлдош-кубсатни бошқаришда фойдаланилади. 2020 йилда эса тўлақонли рекета двигатели  Ardoride’ни синаш ишлари бошланади.

ЎҚИНГ:Коинот ҳамма учун: АҚШ Миллий ифтихори саналган аппарат Европада ишланган бўлиб чиқди

«Биз коинотга  сув-плазма тортиш кучига асосланган илк ракетани учирамиз», — дейди Михаил Кокорич. «Сувни плазма ҳолатигача иситиш учун қуёш энергиясидан фойдаланамиз ва ушбу қизлирилган газ ёрдамида тортиш кучини ҳосил қиламиз». Ҳозирда Momentus муҳандислари плазма камера ва найсимон ускуна материалларини буғлантириб юбормаслиги  учун изланиш олиббормоқда.

Кокоричнинг қатъий таъкидлашича, сув бу, ракетани ер орбитасидан ташқарига олиб чиқиш учун энг мақбул ёқилғидир. «Кимёвий тортиш фақат ердан узилиб чиқиш учун зарур бўлади», — дейди бизнесмен. Сув эса Ерда ҳам Коинотда ҳам кўп бўлган жуда оддий суюқлик. Унинг ёрдамида ракетани геостационар орбитага ион двигателига қараганда ҳам тезроқ олиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: НАСА ўзга сайёраларни инсониятдан ҳимоя қилмоқчи

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!