Коинотшунослар адашмаяптими? Ўзга сайёраликлар “дарбадар” юлдузлар ортида яширинган бўлиши мумкин

  •   Saroy
  •  2651
  •  09.08.2018 15:56

Коинотшунослар адашмаяптими? Ўзга сайёраликлар “дарбадар” юлдузлар ортида яширинган бўлиши мумкин

Астрофизик Дэн Хупернинг фикрича, келажакда бизнинг авлодларимиз тунлари осмонда умуман бошқа юлдузларни кўрадилар. Зеро, бу чексиз олам доимий равишда кенгайиб бормоқда ва улар билан бирга, юлдузлар харитаси ҳам ўзгариб боради. Агар коинотшунос рост гапни айтаётган бўлса, демак бу мантиқ оламдаги барча  онгли  ҳаётга тааллуқли бўлади  ва бу бизнинг ўзга сайёраликларни топишимизда қўл келар.

ЎҚИНГ:Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашдиХупер назарияси ҳали охиригача ўрганилмаган “Дайсон сфераси” номли янги технология билан боғлиқдир. Дайсон сфераси узоқ келжакда бошқа сайёраларнинг ресурсини сўриб олиш ўрнига (масалан, ернинг ресурсини сўриб олганимиз каби) юлдузни  унинг барча энергетик салоҳиятини ишга солиб “электростанцияга” айлантириш назариясини илгари суради.  Ўн миллиард йиллардан кейин бу каби технологиялар инсониятнинг галактикада яшаб қолиш гарови бўлиб хизмат қилади.

ЎҚИНГ:Туманли Андромедани қотилликда айблашмоқда

Мақола муаллифининг фикрича, ўзга сайёраликлар (агар улар қаердадир бор бўлса)  аллақачон Дайсон сферасидан фойдаланишмоқда. Бунинг устига, уларни улкан двигател билан жиҳозлаган, чунки энергия манбаини галактиканинг керакли жойига кўчириб туриш керакда (масалан ресурси тугаб бўлган юлдузларга). Шундай қилиб, юлдузларнинг жойини ўзгартириши, ёки кўчиб юриши бизга ўзга сайёраликларнинг изига тушишишимиз учун қўл келар.

Шу боис астрофизиклар қидирувни галактиканинг юлдузлар ноодатий жойлашган  қисмида олиб боришни таклиф қилмоқдалар. Сўнгра уларнинг орасида қайси юлдуз кўринмаётганини ва улар қаерга кўчиб ўтганини аниқлаб олиш лозим. Гарчи бу назарилар голливуд фильмлари сюжетларига ўхшаса-да, мақола нуфузли олим томонидан ёзилиб, нуфузли нашриётларда чоп этилгани эътиборга лойиқ.  Эҳтимол, бунда бир ҳикмат яширингандир?

ЎҚИНГ: УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?