Коллеж ва ОТМни битирганлик маълумотномасини энди онлайн тарзда олинг!

  •   DiMaX
  •  399
  •  04.12.2020 10:45

Коллеж ва ОТМни битирганлик маълумотномасини энди онлайн тарзда олинг!

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш ва янада такомиллашитириш амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири. Бу эса, ўз навбатида, нафақат вақтни, меҳнат ва молия ҳаражатларини тежашга ёрдам беради, энг асосийси, фуқароларимиз учун қулайлик яратиб беради, уларга қатор хизматларни тезкор равишда тақдим этишга замин яратади, дейилади АКТ вазирлиги хабарида.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда миллий тест тизими учун онлайн рўйхатга олиш бошланди

Таъкидлаш керакки, сўнги икки йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига назар соладиган бўлсак, мамлакатимизда замонавий электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субектлари билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилди.

Аҳоли ва тадбиркорлик субектларининг давлат органлари билан контактсиз алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz) ишлаб чиқилган. Бугунги кунда Ягона портал орқали 217 та электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда. Йил якунига эса ушбу кўрсаткични 230 гача етказиши режалаштирилган.

Яқиндан бошлаб эса Ягона порталда янги хизмат жорий этилди. Эндиликда фуқароларимиз мазкур портал орқали олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини олишлари мумкин. Ушбу хизмат бепул кўрсатилиб, беш кун мобайнида амалга оширилади. Мазкур хизматдан фойдаланиш учун https://my.gov.uz/uz/service/369 ҳаволаси орқали ўтинг.

Ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларнинг бош мақсади фуқароларимизга ҳар вақт ва ҳар ҳолда сифатли ва қулай хизматларни кўрсатишдир. Ва шу тарзда электрон ҳукумат тизимининг ривожлантириши – рақамли ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири.

ЎҚИНГ: Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтишни ўргатувчи видеоқўлланма