Майнинг компанияси кўмир чиқиндиларидан биткоин олишни режалаштирмоқда. Бу нимани англатади?

Майнинг компанияси кўмир чиқиндиларидан биткоин олишни режалаштирмоқда. Бу нимани англатади?

Stronghold Digital майнинг компанияси, қазиб олиш учун зарур бўлган электр энергия билан таъминлаш учун, Panther Creek кўмир электр станциясини сотиб олди. Strongholdʼнинг айтишича, битим экологик тоза криптовалюта қазиб олиш дастурининг бир қисми бўлган. Компания электр станцияси учун ёқилғи сифатида завод ёнида жойлашган кўмир чиқиндиларидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, 200 тонна кўмир чиқиндиларини ёқиш битта биткоин қазиб олиш учун зарур бўлган энергия харажатларини қоплаши мумкин.

Пенсилванияда кўмир чиқиндилари катта экологик муаммо ҳисобланади. Талаб қилинмаган тош қолдиқлари катта майдонни эгаллайди, шунинг учун уни қуриш ва қайта тиклаш қийин кечади. Бундан ташқари, чиқинди кўмир ҳавога карбонат ангидрид чиқаради, тупроқни оғир металлар билан заҳарлайди ва ер ости сувларини марганец ва аллюминий чиқиндилари билан ифлослантиради. Чиқиндиларни ёқишнинг афзалликларига қарамай, бу утилизация усули энг экологик нотоза ва атмосферадаги карбонат ангидрид чиқиндиларининг манбасига айланади.

Stronghold Digital Mining илгари Scrubgrass электр станциясини сотиб олди, у 1800 кончини, криптовалютани қазиб олиш ва 400 гектар майдонни кон чиқиндиларидан озод қилишда қувват берди. Янги кўмир ёқадиган иссиқлик электр станциясини сотиб олиш билан компания кончилар сонини 20 мингга етказишни ва Пенсилвания атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.