Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

Коммунал тўловлардаги қарздорликлар ҳақида Telegram орқали маълумот оламиз!

«Ўзтрансгаз» АЖ Мажбурий ижро ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда истеъмол қилинган табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун мавжуд қарздорлик тўғрисида жамоатчиликка тўлиқ маълумот олиш учун «Telegram-бот»ни ишга туширди.

Буни амалга ошириш учун Telegram мессенжерига кириб, излаш бўлимига @MIBInformerBot деб ёзиш лозим. Ботни топганингиздан сўнг унга /start буйруғини юборасиз. Сўнгра телефон рақамингизни киритасиз ва керакли бўлимни танлайсиз, шахсий ҳисоб рақами билан ҳисоблагичдаги кўрсаткични юборасиз.

Telegram-бот истеъмолчининг сўровига кўра бир неча сония ичида қарздорлик ҳақида маълумотни тақдим этиши кўзда тутилган, аммо ботда ҳозирча узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, бот ҳозирча тест режимида ишлаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Ушбу қулайлик фуқароларга уйларидан туриб истеъмол қилинган коммунал хизматлар ҳақида маълумот олиш ва тўловларни ўз вақтида амалга оширишларига ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Telegram'да сиз учун фойдали ботлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!