Компьютер ва телевизор боланинг кўриш қобилиятини сусайтирмаслиги аниқланди

Компьютер ва телевизор боланинг кўриш қобилиятини сусайтирмаслиги аниқланди

Болаларда узоқни кўра олмаслик нуқсони юзага келишига телекўрсатув томошаси ва компьютер ўйинлари сабабчи эмаслиги аниқланди. ScienceDaily хабар беришича, офталмолог шифокор Скотт Рид шундай хулосага келган.

Ўрганишлар бола узоқ муддат телевизор ёки компьютер экранига тикишилиши кўзига путур етказмаслигини кўрсатди. Кўриш қобилиятининг пасайишига табиий ёруғликнинг етишмаслиги сабабчидир.

Болада узоқни кўролмаслик ривожланмаслиги ва кўриш қобилияти сусаймаслиги учун кунига камида икки соат вақтини кўчада табиий ёруғликда ўтказиши лозим. Уйда ҳам боланинг хонасига имкон қадар кўп табиий ёруғлик тушишини ташкил қилиш керак.

Шифокор Рид Австралиядаги конференцияда маърузаси чоғида компьютер, телевизор, планшет сингари қурилмалар бола кўриш қобилиятига фақат билвосита таъсир кўрсатишини таъкидлади. Компьютер ўйинларига ружу қўйган бола кўп вақтини экран қаршисида ўтказади, аммо бу вақтнинг кўриш қобилияти сусайишига тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.