Компьютернинг асаб толаларига таъсирини камайтириш

Компьютернинг асаб толаларига таъсирини камайтириш

Кўплаб мактаб ўқувчилари ва талабалар компьютерда дарсларни бажаришда уйқусиз тунгача монитор қаршисида ўтиришади. Бунинг сабаби сифатида, вақтнинг етмаслигини кўрсатишади. Натижада бу асаб тизими ва инсон организмига таъсир қилади.

Компьютер — болалар ва катталарда ўзига хос неврологик хасталикларни қўзғатувчи воситалар сафига киради. Бизнинг қарор килувчи миямизга реаллик ва виртуалликни охиригача фарклай билиш қийин. Шунинг учун ҳам реал хаётда содир булаётган ходисалардан кўра, виртуал хаётдаги ходисалар миямизга ножўя таъсир қилади. Масалан, монитор қаршисида компьютер ўйинларини юклаб олишни кутиш натижасида, инсон организмида ортиқча гармонлар, юрак урушининг тезланиши, қон босими ошиши ва қанд касаллиги келиб чиқиши мумкин. Бу ҳолатда бизнинг танамиз, худди реал хаётда рўй бераётган ходисадек қабул қилади.

Бундан ташқари компьютерда ишлаш стрессга хам сабаб бўлиши мумкин. Асосан дастурлар секин ишлаши, веб саҳифаларнинг секин юкланиши стрессни келтириб чиқаради. Бу эса хамкасблар хамда оилавий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳотиржамлик билан ёндашишни бажаришдан кўра айтиш осонроқ. Бу ҳолат дастурчилар орасида ҳам кузатилади, дастурнинг нотўғри ишлаши ёки умуман ишламаслиги бунга сабаб бўлади. Энг кўп учрайдиган ҳолат, дастурчи бирор дастурни тузиб, ишлатиб, бошқа жойга олиб боради, лекин у ерда ишламайди, ана кейин асаб бузилишини кўринг. Бу дастурчиликни бошловчиларда кўп кузатилади.

Асаб бузилиши ва стресслардан қочишнинг энг яхши усули — бу уйдаги ва офисдаги техникаларингизнинг тартибли туриши ва уларнинг жойини вақти вақти билан алмаштириб туришдир.

Ахборот технологияси соҳасида, содир бўладиган асаббузарликдан қочиш учун, қуйидаги маслаҳатларни беришим мумкин:

1. Ўз вақтида дастур ва драйверларни янгилаб туринг.

2. Техниканинг тозалигига эътибор қаратинг.

3. Интернет секин ишласа, компьютер қаршисида ўтириб асабийлашгандан кўра бошка интернет провайдерига ўзгартиринг.

4. Интернетда қидирилаётган саҳифа очилгунга қадар, бошқа сахифалардаги янгиликларни кўриб туринг.

5. Имкон борича компьютердан фойдаланаётган вақтда овқат истеъмол қилманг. Бундай вазиятда овқат ёки ичимлик компьютерга тўкилиб, унда доғ қолдириши мумкин.

6. Компьютерда ишлашдан ташқари тоза хавода сайр қилиб завқ олинг.

7. Иложи борича монитор қаршисида виртуал дўстлар орттириб, виртуал мулоқотдан кўра жонли сухбат қилинг.

8. Дастурчиларга маслаҳат, ёзадиган дастурлаш тилингизни яхшилаб ўрганинг, энг асосийси асосини билинг, шунда муаммолар бўлмайди, ишлатиладиган кутубхоналарга эътиборли бўлинг.

Манба: ITportal.Uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!