Компания раҳбари аллақачон Redmi K40 ишлатяпти: скриншот унинг зўр жиҳатини кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1072
  •  19.01.2021 10:43

Компания раҳбари аллақачон Redmi K40 ишлатяпти: скриншот унинг зўр жиҳатини кўрсатди!

Xiaomi компаниясининг арзончи бренди тайёрлаган Redmi K40 смартфонининг илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Компания фақат унинг Redmi K40 Pro версиясидагина Snapdragon 888 чипсетини қўллаши ҳам айтилган. Лекин яқинда...

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 процессорли энг арзон флагман – Redmi K40 Pro илк суратда!

Redmi брендининг лаҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) кеча Weibo тармоғида ўзи ишлатаётган смартфоннинг экранидан скриншот эълон қилди. Бу сурат иккита фактни ошкор этган – мазкур смартфоннинг Redmi K40 эканлиги ва қурилманинг автономлик даражаси (қуввати қанчалик узоқ вақтга етиши).

Скриншот олинган пайтгача смартфон 10,5 соат ишлаган, унинг аккумуляторида қолган қувват эса 64% экан. MIUI ҳисоб-китобларига кўра, Redmi K40 шу қолган заряд билан яна 25 соат ишлай олади.

Яъни, умумий ҳисобда бу қурилманинг автономлиги мазкур (интернети доимий ёқиқ ҳолдаги аралаш) режимда 35,5 соатни ташкил этар экан. Бу – Redmi K40 тўлиқ қувватлангач, оддий режимда уни бемалол 2–3 кун ишлатиш мумкин, деганидир!

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!