Компьютер инсондан ақлли эканини қачон исботлаганди?

  •   Saroy
  •  1142
  •  08.08.2018 17:19

Компьютер инсондан ақлли эканини қачон исботлаганди?

1970 йил 7 август куни илк бор компьютерлар ўртасида шахмат турнири ўтказилди. Таниқли илмий тадқиқот институтларининг алгоритмли энг зўр ҳисоблаш машиналари инсон билан шахмат ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун “саралаш мусобақасида” қатнашдилар.

Чемпионат 1990- йиллардаги ноутбук ҳаваскорлари  ёки компьютер клублари йиғинига ўхшамасди. Ўша  вақтларда шахмат дастурларини хона катталигидаги суперкомпьютерларга ўрнатса бўларди. Тўғрисини айтганда, улар даставвал ядро энергетика ва бошқа илмий ҳисоб-китоблар учун лойиҳалаштирилган эди, аммо ҳеч ким дунёдаги энг кучли ҳисоблаш машинани шахматчилар интеллекти билан таққослаб кўришга қарши эмасди, албатта.

Мазкур “саралаш” турнирида улкан суперкомпьютер  Control Data Corporation ғолиб бўлганди. Суратга эътибор қилсангиз, унда  кейинроқ ишлаб чиқарилган  ва ўзининг арифметик-мантиқий қурилмаси ва 10 та процессори билан  CDC 6600 модификация акс этган. Ушбу улкан қурилма сониясига атиги 1 миллионта йўриқномани  ҳазм қила қила оларди. Таққослайдиган бўлсак, ҳозир унчалик кучли бўлмаган нетбуклар ҳам ундан  3300 маротаба тез ишлайди.

ЎҚИНГ:Шахматда сайёрамизнинг тенгсиз ўйинчиси маълум бўлди

Табиийки, ўшанда шахматчилар,  нодон компьютерларнинг устидан кулганди ва ўзларига рақобатчи пайдо бўлганини тан олмаганди. 1968 йилда  шахмат устаси Дэвид Леви қатаросига яна ўн йил компьютерлар уни шахматда таслим қило олмаслиги ҳақида баҳс бойлади... ва баҳсни ютиб чиқди! Тўғри, IBM 1989 йилда ишлаб чиққан Deep Thought компьютери ўзига ортиқча баҳо берган гроссмейстерни бир марта ютиб қўйганди.

Лекин, инсон билан компьютер ўртасида энг қизиқарли ва ҳаёжонли шахмат мусобақаси 1997 йилда бўлиб ўтди. Ўшанда, яна ўша IBM муаллифлигида чиқарилган компьютер шахмат бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган Гарри Каспаровни кутилмаганда доғда қолдириб, 45 та юришдан кейин мусобақа ғолиби бўлди. Ўшанда асосий вақтда грасмейстер устунлик қилиб келаётганди.

Бунга сабаб, дастурчилар дастурлашни охиригача етказмагандилар ва компьютер ютқазаётган бир пайтда тўсатдан таваккал юриш қилди ва жаҳоннинг энг зўр шахматчисини довдиратиб қўйди.  Каспаров машинанинг ҳаракатида қандай айёрлик яширинганини излай бошлади ва  шу сабабли хушёрликни қўлдан чиқарди, партия эса бой берилди.

ЎҚИНГ:Сунъий онг: жиловни қўлга олишга ҳали эртами?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!