Компьютер матнли баён бўйича одам портретини яратади

  •   Saroy
  •  1152
  •  09.08.2018 11:04

Компьютер матнли баён бўйича одам портретини яратади

Ҳиндистонлик дастурчи инсоннинг ташқи кўринишини матнли баён қилиш орқали чизиб бера оладиган дастур яратди.

Тасвир билан ишлаш, машинали таълим алгоритми йўналишида сезиларли ютуқларга  эришилаётган соҳаларнинг бири ҳисобланади. Жумладан, кўплаб дастурчилар гуруҳи одамларнинг тасвирини чизиш алгоритмини яратиш билан шуғулланишмоқда. Қоида бўйича, унда  2014 йилда баён қилинган генератив-тортишувли нейротармоқ архитектурасидан фойдаланилади. Бундай нейротармоқ иккита компонентдан иборат бўлади  — генератор ва дискриминатор.

ЎҚИНГ:Ўзбекистон жамоаси тарихда илк бор Technovation халқаро танловига йўлланма олди

Уларнинг бири тасвирни яратади ва уни текшириш учун дискриминаторга узатади, у ўз навбатида тасвир ҳақиқийми ёки генератор яратганми, шуни аниқлаб бериши керак. Ўзининг ҳаракатини баҳолаб генератор аста секин объектга жуда ўхшаш тасвир яратишни ўрганади, дискриминатор эса “ушбу “қалбаки” суратни аниқлашда ўзини тобора такомиллаштириб боради.

Дастурчи Анимеш Карневар (Animesh Karnewar) ўзининг лойиҳасида генератив-тортишувли нейротармоқ асосида иккита алгоритмдан фойдаланди. Улар аввал бошқа тадқиқотчилар томонидан яратилган оғзаки баён бўйича реал тасвир яратиш учун яратилган StackGAN алгоритми ҳамда одамларнинг тасвирини жуда сифатли қилиб яратувчи ProGAN нейротармоғи.

ЎҚИНГ:Дастурчилар учун зарур китоблар тўплами (иккинчи қисм)

Яқинда Microsoft дастурчилари ҳам матнли баён орқали тасвирни яратиш учун генератив-тортишувли нейротармоқдан фойдаланиш бўйича  ўз вариантини таклиф қилди.  Улар танлаган архитектуранинг ўзига хослиги шундаки, нейротармоқ матн баёни асосида нафақат ягона йўналишни шакллантиради, балки гапнинг ҳар бир сўзини алоҳида кўриб чиқади ва шу асосда тасвирни чизади.