Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

  •   DiMaX
  •  2057
  •  02.12.2020 10:34

Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Сиз ҳам компьютерингиз қотиб қолганда асаб бузилиб, кетма-кет турли тугмаларни беихтиёр босиб чиқасизми? Тугмаларни тартибсиз босишнинг ўзи катта хато ҳисобланади, чунки бунда компьютерга бир вақтнинг ўзида кўпгина буйруқлар юборилади ва уларни қайта ишлай олмай, тизим бутунлай тўхтаб қолиши мумкин.

ЎҚИНГ: Клавиатуралар ҳақида қизиқарли фактлар (1-қисм)

Хўш, ўзи компьютер қотиб, сичқончаси ишламай қолганда нима қилиш керак?

  • Escape (Esc) тугмасини босиб кўриш зарур, у охирги берилган буйруқни бекор қилади ва айрим ҳолларда ёрдам бериб қолиши мумкин.

  • Alt + F4’ни бир вақтда босиш билан қотиб қолишга сабабчи бўлган дастурни тўхтатади, лекин охирги маъмулотлар ўчиб кетиши эҳтимоли бор.

  • Агар компьютер ўйин ўйнаётганда ёки видео томоша қилаётганда қотиб қолса, Shift + Ctrl + Win + B тугмаларини биргаликда босиб кўриш керак. Бу билан видеокарта драйвери қайта юкланади.

  • Баъзан сичқончанинг ўнг ва чап тугмаларини кетма-кет босиш ёрдам бериши мумкин;
  • Ctrl + Shift + Esc’ни босиб, қотиб қолган дастурни «Диспетчер задач» ёрдамида тўхтатиш мумкин:

  • Агар бу ёрдам бермаса,Ctrl + Alt + Del тугмаларини босиш билан «Диспетчер задач»га кириш мумкин. Айрим ҳолларда учала тугманинг босилиши компьютернинг яна ишлаб кетишига сабаб бўлади.
  • Булардан ташқари Alt + Tab’ни бир пайтда босиш билан бошқа ойнага ўтиш сабаб, компьютер яна ишлаб кетиши эҳтимоли бор.

  • Қотиб қолган компьютерни яна қайта ишга тушириб юборишга универсал ечим йўқ, 5 дақиқа кутиб туриш ҳам ёрдам бериши мумкин.

Юқоридаги кўрсатмалар ёрдам бермаган тақдирда компьютернинг «RESET» тугмасини бемалол босиб, компьютерни қайта юклаш мумкин.

@featureuz блоги билан ҳамкорликда тайёрланди.

ЎҚИНГ: Windows 10 тизимли компьютер ёки ноутбук «қотиб» қолса...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!