Компьютер учун 5 та бепул Android эмулятори

Компьютер учун 5 та бепул Android эмулятори

Қуйида компьютерлар учун энг яхши 5 та Android эмулятори ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. BlueCtacks

• Android версияси: 7.
• Платформа: Windows, macOS.

Бу, эҳтимол, энг машҳур Android эмулятори, айниқса, геймерлар орасида машҳурдир. Дастур ўйинларни ишга тушириш учун яратилган бўлсада, турли хил иловалар билан ҳам бемалол ишлашингиз мумкин. Агар компьютерингиз етарлича кучли бўлса, у ҳатто энг оғир ўйинни ҳам муваффақиятли ишга туширади. Ўз навбатида, BlueStacks'нинг ўзи бошқа эмуляторларга қараганда кўпроқ жой эгаллайди ва юклашга кўпроқ вақт талаб этади. Бепул версияда ўйинларга ҳомийлик бўйича тавсиялар мавжуд. Агар хоҳласангиз, рекламаларни ўчириб қўйиш ва техник ёрдамдан фойдаланиш учун ойига $ 3.33 эвазига премиум BlueStacks'га обуна бўлишингиз мумкин.

Юклаш

2. NoxPlayer

• Android версияси: 7.
• Платформа: Windows, macOS.

Ён панелда бошқарув тугмалари билан таниш бўлган Android интерфейсини намойиш этадиган енгил ва тезкор эмулятор. Дастур созламаларида сиз кириш ҳуқуқини ёқишингиз, процессор ядролари ва ажратилган Оператив хотира миқдорини қўшиб, унумдорликни оширишингиз, шунингдму, экраннинг аниқлиги ва ФПС сонини ўзгартиришингиз мумкин. NoxPlayer бир вақтнинг ўзида бир нечта аккаунтлардан ўйнашга имкон беради, бу онлайн лойиҳалар учун фойдали бўлиши мумкин. Дастур ҳар бир ўйин профили учун расмини алоҳида ойнада намойиш этади.

Юклаш

3. MEmu

•Android версияси: 5.
• Платформа: Windows, macOS.

Функционал ва визуал жиҳатдан MEmu Nox'га жуда ўхшаш. Сиз эмулятор учун қанча қувват сарфланишини, қанча хотира захирасини ажратиш ва ўйинларни қандай кадрлар частотасида ишга туширишни белгилашингиз мумкин. Ён панелда дисплейдан видео ёзиб олиш, скриншот қилиш ва клавиатура созламаларини яратиш тугмалари мавжуд.
Иловаларни компьютер хотирасидан APK файллари сифатида ёки Google Play'дан ўрнатиш мумкин. MEmu сизга тезда root'ни фаоллаштиришга, шунингдек, интерфейс қисмларини созлашга имкон беради. Дастур Android'нинг барча асосий элементларини, шу жумладан, маълумотлар панелини, созламалар менюсини ва ҳатто файл бошқарувчисини эмуляция қилади.

Юклаш

4. Andy

• Android версияси: 7.
• Платформа: Windows, macOS, Linux.

Andy минимализм мухлисларига мурожаат қилади. Дастур ойнасида деярли созламалар йўқ: ишга туширилгандан сўнг тоза Android интерфейсини кўрасиз. Сиз фақат дисплей жойлашувини ўзгартиришингиз ва тасвирни тўлиқ экранга ўтказишингиз мумкин. Аммо овозни бошқариш, жойлашишни аниқлаш ва киришни бошқариш учун алоҳида тугмалар мавжуд. Ишга туширишдан олдин Andy Opera браузерини ва бошқа антивирусни ўрнатишни таклиф қилади. Аммо буни инкор қилишингиз мумкин. Эмуляторнинг имкониятлари талаб қилинадиган ўйинлар учун этарли эмас, аммо у Android ёрдамчи дастурлари билан ишлаш учун жуда ажойиб.

Юклаш

5. Gameloop

• Android версияси: кўрсатилмаган.
• Платформа: Windows.

Call of Duty ва Android учун PUBG ишлаб чиқарадиган Tencent компаниясининг расмий эмулятори ҳисобланади. Агар сиз бу ўйинларни компьютерингизда ўйнашни истасангиз, Gameloop - бу энг яхши вариант. Шунингдек, дастур шунингдек, унинг ички каталогидан ўрнатилиши мумкин бўлган бошқа кўплаб ўйинларни ҳам ишга тушира олади. Gameloop фақат геймерлар учун мўлжалланган. Дастур клавиатура ва сичқонча билан мукаммал ишлайди. Аммо ўйин бўлмаган дастурлар учун Gameloop умуман мос келмайди.

Юклаш

ЎҚИНГ: Android’да кенг имкониятлар учун дастурчи менюсини фаоллаштирамиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!