Компьютер ва смартфонлар 2020 йилда қимматлайди, сабаби...

  •   DiMaX
  •  5392
  •  03.01.2020 18:11

Компьютер ва смартфонлар 2020 йилда қимматлайди, сабаби...

Одатда бирор гаджетнинг нархига таъсир этувчи омиллар кўп: бутловчи қисмларининг таннархи, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар, маркетинг ва реклама ишлари, етказиб бериш чиқимлари... Бироқ кўп ҳолларда нарх белгилашда бренднинг нуфузи ҳам асосий роль ўйнайди.

ЎҚИНГ: Битта уй нархида компьютер сотувга чиқди, оласизми?

Манбаларнинг маълумот беришича, NAND туридаги флеш-хотиралар нархи бу йил 40 фоизгача ошади. Бу эса, мазкур бутловчи қисмга боғлиқ бўлган смартфонлар ҳамда компьютерлар, ноутбукларнинг ҳам қимматлашувига олиб келади.

DigiTimes нашрига кўра, бу ҳақда хотира чипларини ишлаб чиқарувчилар, жумладан, SK Hynix, Micron ва Samsung кабиларга яқин манбалар хабар бермоқда. Агарда бу прогноз рост бўлиб чиқса, NAND-хотираларни, яъни SSD-сақлагичларни қўлловчи гаджетларнинг ҳам нархлари мос тарзда ошади.

Аввалроқ Samsung заводларидан бирида электр таъминоти бир неча дақиқага узилиб қолган. Натижада эса NAND ва DRAM турларидаги хотира чипларини ишлаб чиқарувчи тизимлар тўхтаб қолган. Бунинг оқибатида техногигант миллионлаб доллар зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Terabayt.uz сайтида Galaxy Fold, iPhone XS Max, Galaxy S9+, iPhone X, iPhone 8, iPhone SE, Galaxy S10+ ва Galaxy S7 каби смартфонларнинг таннархлари эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Қимматбаҳо смартфонлар ва 5G-моделлар бозорларида кимлар етакчи?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!