Компьютер ё ноутбукда WhatsApp ишлатасизми? Хушхабар бор!

  •   DiMaX
  •  210
  •  04.03.2021 16:02

Компьютер ё ноутбукда WhatsApp ишлатасизми? Хушхабар бор!

Дунё бўйича энг оммалашган мессенжер – WhatsApp жамоаси мазкур платформанинг десктоп клиентини янгилашди. Аксарият фойдаланувчилар бошқа мессенжерларга ўтиб кетаётган бугунги кунда ушбу апдейт муҳим аҳамиятга эга.

ЎҚИНГ: «Отнинг ўлими – итнинг байрами»: WhatsApp’нинг янги сиёсатидан ютган биргина Telegram эмас!

Янги версиядаги десктоп WhatsApp’га қўшилган иккита муҳим имконият – овозли ҳамда видеоқўнғироқлардир. Бу функциялар ўтган йилнинг кузидан тест қилиб келинаётган эди, энди эса Windows 10 ҳамда macOS тизимли қурилмалар учун барқарор версиядаги дастурга тарқатила бошлади.

Дастурчиларнинг ваъда қилишларича, ушбу икки тур қўнғироқлар ҳам мустаҳкам ҳимояланган, яъни шифрланган. Шу боисдан WhatsApp орқали овозли суҳбат ёки видеодийдор пайти кимдир кузатаётганидан хавотир олмасангиз ҳам бўлади.

Булардан ташқари, десктоп WhatsApp янада қулайлашган: энди илова портрет ва альбом режимида (тегишлича тикка ва ётиқ тўртбурчак кўринишларида) ишлай олади. Автоном ойна ҳолида эса унинг ўлчамларини ўзгартириш ҳамда бошқа барча ойналардан юқорига қадаб қўйиш мумкин.

WhatsApp’нинг компьютер иловасидан ҳозирда бир вақтнинг ўзида фақат бир нафар контакт билан овозли мулоқот ёки видеосуҳбат қуриш мумкин. Келажакда унга ҳам гуруҳли аудиочат ва видеомулоқотлар қўшиш режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Ўн бешта мессенжерни бирлаштирувчи илова чиқди: Telegram, Twitter, Skype – барчаси биттада!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!