Компьютерда ишловчиларга кўзни асраш учун олтита оддий маслаҳат

  •   DiMaX
  •  2857
  •  25.11.2019 11:32

Компьютерда ишловчиларга кўзни асраш учун олтита оддий маслаҳат

Бугунги кунда кўпчилигимизни ташвишга солаётган муаммолардан бири – компьютер ёки ноутбук (сотиб олиш), планшет (харид қилиш) ёхуд смартфон (сотиб олиш) экранининг кўзларимиз нурини пасайтиришидир. Дисплейларнинг салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бир қатор усуллари бор ва бугун шу масала бўйича мутахассисларнинг олтита маслаҳатини келтириб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

  1. «Учта йигирма» қоидаси

Ғарбда оммалашган «20х20х20» қоидаси бор: компьютерда ишлаётиб, ҳар 20 дақиқада бир марта экрандан кўзни узиш ва камида 20 сония мобайнида 20 фут (6 метр) узоқликка қараш керак. Мазкур кўз гимнастикаси кўзингиз чарчашига йўл қўймайди ва нигоҳингизни сусайишдан сақлайди.

Ҳаттоки ушбу қоидани эслатиб турувчи махсус илова ҳам ишлаб чиқилган. Protect Your Vision номли мазкур дастурдан фойдаланиш учун мана бу ҳавола орқали ўтасиз.

ЎҚИНГ: Кўзга зарар етмаслиги учун экранни қандай созлаш керак?

  1. Дисплейни тўғри жойлаштириш ҳам муҳим

Компьютернинг мониторини ёки ноутбукнинг дисплейини шундай жойлаштирингки, у кўзингиздан 50-65 сантиметр узоқликда турсин. Шунингдек, кўзларингиз экраннинг юқори чеккаси билан бир хил баландликда бўлгани яхши. Эслаб қолинг: экраннинг маркази кўзингиздан тахминан 17-20 даража пастда туриши керак.

  1. Энг мақбул ёрқинлик

Дисплейнинг ёрқинлиги хонанинг ёритилиш даражасига мувофиқ келиши ҳам энг муҳим омиллардан биридир. Бунда бош қоида шуки, монитор асосий ёруғлик манбаи бўлмаслиги шарт. Шу тариқа, қоронғиликда экраннинг ёрқинлигини минимум даражагача пасайтирамиз, кучли ёритилган шароитларда эса аксинча – имкон қадар ёрқин қилиб қўямиз.

ЎҚИНГ: Лочинкўз бўламиз: кўз нурини қандай қилиб ўткир қилса бўлади?

  1. Матннинг ўлчами ва ранги

Компьютер фойдаланувчилари асосан матн билан ишлайди; демак – ҳарфларнинг ўлчамига эътибор қаратамиз. Буни аниқлаш учун аввал экрандан 45-70 сантиметр узоқликка ўтириб, шрифтни тобора майдалаштириб борамиз. Шу масофада кўзингиз ҳарфларни аниқ фарқлай оладиган ўлчамни белгилаб оламиз. Энди оддий ишлашда шрифт размерини ушбу ўлчамдан уч баравар юқори қилиб қўямиз.

Шунингдек, кўзнинг саломатлиги учун матннинг ранги ҳам муҳим; энг мақбули – оқ фонда қора рангли матн. Лекин бошқа рангларни ҳам қўлласа бўлади, бунда энг муҳими – фон ёрқин, матн эса тўқ тусли бўлиши шарт.

  1. Кўз парвариши

Мунтазам тарзда монитор билан ишловчи кишиларнинг кўзлари доимий зўриқишда бўлади, шу боис улар кўз парваришига эътибор беришлари даркор. Бунинг учун махсус компьютер кўзойнаклари чиққан – ўшалардан фойдаланинг; шунингдек, зарурати бўлса кўзларни тинчлантирувчи томчилар қўлланг.

ЎҚИНГ: Компьютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади?

  1. Рангларни ростлаймиз

Замонавий мониторларда нафақат дисплейнинг ёрқинлигини, балки рангларнинг тўйинганлик даражасини ҳам қўлда созлаш имкони тақдим этилган. Атрофнинг ёритилганлик даражасига қараб уни ҳам тўғриласангиз бўлади.

Бунинг учун ҳам F.lux номли махсус дастур ишлаб чиқилган, мана бу ҳавола орқали ўтиб, уни юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Pomy – компьютерда ишлашда кўзингизни асровчи бепул дастур

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!