Компьютердаги файлларни смартфонга Portal орқали кўчирамиз – кабелнинг умуман кераги йўқ! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1186
  •  25.06.2018 17:40

Компьютердаги файлларни смартфонга Portal орқали кўчирамиз – кабелнинг умуман кераги йўқ! (+видео)

Компьютер ва смартфон орасида файл ўтказиш керак бўлса, кўпинча USB-кабелдан фойдаланамиз. Аммо айрим ҳолларда турли сабабларга кўра бунинг имкони бўлмай қолиши мумкин – ёнингизга кабел бўлмай қолиши, компьютер ёки смартфоннинг порти ишламай қолиши...

ЎҚИНГ: USB орқали уланган телефон ёки планшетни компьютер «кўрмай» қолса нима қилиш керак?

Шундай пайтларда бизга симсиз технологиялар ва замонавий сервислар кўмакка келади. Бугун биз кўриб чиқадиган Portal иловаси ҳам шулар қаторида бўлиб, уни Pushbullet сервиси дастурчилари тақдим этишган.

Айтиш керакки, Portal – универсал илова бўлиб, унинг Android учун (бу ерда) ҳамда iOS учун (мана бу ерда) ишлаб чиқилган иловалари мавжуд. Сервиснинг компьютер учун яратилган клиенти эса браузернинг ўзиданоқ ишлайверади – ўрнатиш шарт эмас. Portal орқали компьютердан файлларни смартфонга кўчириб олиш учун, аввало, бу қурилмаларнинг иккаласи ҳам битта интернет тармоғига уланган бўлиши лозим.

Буёғига эса қуйидаги амалларни бажарасиз:

  1. Компьютердаги браузерда мана бу манзилни очасиз: http://portal.pushbullet.com/. Шу ерда қуйидагича QR-код кўзга ташланади:

  1. Смартфонингизда Portal иловасини очиб, «Scan» тугмачасини босасиз.
  2. Компьютерингиз экранидаги QR-кодни смартфон камераси ёрдамида «ўқитиб» – сканерлаб оласиз.
  3. Тайёр! Компьютерингиздаги браузерда «Drag and drop» ойнаси очилади. Сматфонга кўчириш керак бўлган файлларни унга ташласангиз бас – улар интернет орқали келиб тушаверади.

Мана, қуйида шу жараён акс эттирилган видеолавҳани кўриб чиқамиз:

Таъкидлаш ўринлики, смартфонингизда Portal орқали қабул қилинадиган файлларни сақлаш жойини ўзингиз белгилаб қўясиз. Кейинги гал файллар ўз-ўзидан шу жилдга келиб тушаверади.

ЎҚИНГ: Мутахассислар: смартфонларни компьютерлар USB-портлари орқали қувватлаш хавфсиз эмас

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!