Компьютердан осон фойдаланиш учун энг муҳим тезкор тугмалар комбинациялари билан танишамиз

Компьютердан осон фойдаланиш учун энг муҳим тезкор тугмалар комбинациялари билан танишамиз

Клавиатура ва компьютердаги тезкор тугмалар компьютерда ишлаш амалиётимизни осон ва тезкор қилади.

ЎҚИНГ: Компьютер қотиб қолганда қайси тугмаларни босиш керак?

Биз сизга қуйида келтириб ўтадиган комбинациялардан фойдаланган ҳолда ишдаги самарадорлигингизни оширишингиз мумкин бўлади.

Умумий тезкор тугмалар

Қуйидаги комбинациялар кўплаб оммабоп дастурлар, жумладан, Microsoft Office дастурларида бирдек ишлайди.

Ctrl+A
Жорий жилд, ҳужжат ёки саҳифадаги барча элементни блокка олади.

Ctrl+C / Ctrl+Insert
Танланган матн, расм ёки элементни буфферга нусхалайди.

Ctrl+X
Танланган матн, расм ёки элементни кесиб, буфферга нусхалайди.

Ctrl+B
Буффердаги элементни жорий дастур ёки ойнага туширади.

Ctrl+F
Қидирув ойнасини очади. Microsoft Outlook'да эса хабарни бошқа бировга йўналтиради.

Ctrl+S
Очиқ ҳужжат, файл ёки веб-саҳифани сақлайди.

Ctrl+P
Жорий ҳужжат ёки саҳифани чоп этади.

Ctrl+N
Янги ойна очади.

Ctrl+W
Жорий ойнани ёпади.

Microsoft Word учун тезкор комбинациялар

Юқоридагиларга қўшимча равишда қуйида келтирилган тезкор тугмалар билан Microsoft Word дастурида тезкор амалларни бажариш мумкин.

Ctrl+B
Матнни тўқ қора рангга бўяйди.

Ctrl+U
Матннинг остига чизади.

Ctrl+I
Матнни оғма шаклга ўтказади.

Ctrl+L
Параграфни чап томонга суради.

Ctrl+R
Параграфни ўнг томонгга суради. Ушбу комбинацияни икки марта босиш параграфни чап томонга суради.

Ctrl+J
Параграфни текислайди. Ушбу комбинацияни икки марта босиш праграфни чап томонга суради.

Ctrl+K
Гиперҳавола (ссилка) яратади.

F7 Key
Имлони текширишни бошлайди.

Shift +F7 Key
Тезарусни очади.

Microsoft Excel учун тезкор комбинациялар

Юқоридагиларга қўшимча равишда қуйида келтирилган тезкор тугмалар билан Microsoft Excel дастурида тезкор амалларни бажариш мумкин.

F2
Фаол катакчани таҳрирлайди.

Alt+Enter
Катакчани таҳрирлаш пайти айни катак ичида қаторни бўлади.

Ctrl+Space
Бутун устунни сариқ рангга бўяйди.

Shift+Space
Бутун қаторни сариқ рангга бўяйди.

Ctrl+D
Энг юқоридаги катакча контенти ва форматини қуйи томонда белгилаб қўйилган барча катакчалар кўчиради.

Браузер учун тезкор комбинациялар

Юқоридагиларга қўшимча равишда қуйида келтирилган тезкор тугмалар билан Chrome, Firefox ва Edge дастурларида тезкор амалларни бажариш мумкин.

F5
Жорий саҳифани янгилайди.

Ctrl+(+ ёки -)
Саҳифани катталаштиради/кичиклаштиради.

Ctrl+Tab
Очилган браузер ёрлиқларининг биридан иккинчисига ўтади

Ctrl+Shift +Т
Охирги ёпилган ёрлиқни очади.

Ctrl+D
Жорий саҳифани хатчўпга қўшади.

Windows учун тезкор комбинациялар

Алоҳида дастурлар билан бир қаторда Windows'нинг ҳам алоҳида тезкор комбинациялари мавжуд.

Alt+Tab
Очилган дастурларнинг биридан иккинчисига ўтади.

Windows тугмаси+D
Ишчи столини кўрсатади/ёпади.

Windows тугмаси+L

Компьютерни қулфлайди.

Windows тугмаси+E
Файл менежерини очади.

ЎҚИНГ: Клавиатуралар ҳақида қизиқарли фактлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.