Компьютерингиз ҳимояси учун иккита бепул файрвол

  •   DiMaX
  •  755
  •  20.06.2018 12:42

Компьютерингиз ҳимояси учун иккита бепул файрвол

Файрвол (ёки фаерволл – Firewall) букомпьютерни интернетдан бўлувчи турли ҳужумлардан сақловчи дастурдир. У қурилмага вирус, спам, хакерлар ва бошқа зарарли таъсирларни ўтказмай туради.

ЎҚИНГ: Компьютер билан ишлаганда йўл қўйиладиган 5 хато

Шунингдек, айрим файрволлар кирувчи ва чиқувчи интернет-трафикни назорат қилиш, рекламани қирқиш функциясига ҳам эга. Файрволл-дастурлар кўп ва турлича бўлиб, аксарияти пулли бўлади. Биз эса сизга иккита бепул файрвол ҳақида маълумот бермоқчимиз.

TinyWall

Мазкур дастур Windows’нинг ўзидаги брандмауэр функционаллигини яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган. TinyWall салгина шубҳали нарсани «кўрган» заҳотиёқ жонга тегувчи билдиришномалар чиқаравермаслиги билан эътиборга лойиқ.

Шунингдек, TinyWall файрволининг ихчамлигини ҳам таъкидлаш ўринли – компьютерингизнинг қаттиқ дискида у атиги 1 МБ жой эгаллайди. Хуллас, агарда Windows’нинг ўзидаги брандмауэрдан фойдаланадиган бўлсангиз, у ҳолда TinyWalls – айни сизга мос дастур. Уни мана бу ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин.

ZoneAlarm Free Firewall 2018

ZoneAlarm Free Firewall дастури компьютерингизга кириш мумкин бўлган очиқ портларни яширади. Потенциал хавфли трафикни аниқлайди ва зиёнкор дастурларни тўхтатади. Шунингдек, бу файрвол оммавий Wi-Fi тармоғига уланган пайти компьютерингизни ҳимоялайди.

Мазкур файрволни компьютерингизга ўрнатиш чоғида эътиборли бўлишингиз керак: бошланғич созламаларига кўра у браузерингизнинг бош саҳифаси сифатида Yahoo сайтини ўрнатиб қўяди. Яхшиямки, ўрнатиш созламаларида буни рад этиш мумкин. Шунингдек, унда брандмауэрни фаоллаштириш учун ўз электрон почтангиз манзилини юборишингиз сўралади, аммо компания ходимлари уни учинчи шахсларга бермасликларини таъкидлашган.

Скачать Zone Alarm Pro Firewall дастурини компьютерингизга кўчириб олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!