Компьютерингиздан ортиқча дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни биласизми?

Компьютерингиздан ортиқча дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни биласизми?

Кўпчилик ноутбук фойдаланувчилари табиийки ўз компьютерлари орқали(интернетга уланган бўлса) Wi-Fi тарқатишга тўғри келадиган вазиятга тушиб қолишлари мумкин. Хўш, бундай ҳолда нима қилинади? Бир қанча одамлар бирдан интернетдан Wi-Fi тарқатадиган дастурларни(одатда бундай дастурлар текин бўлади) юклаб олишади ва ундан фойдаланишади. Тўғри, улар ҳам  табиийки компьютерингиздан Wi-Fi тарқатиб беради, аммо текин дастур бўлганлиги сабабли турли ҳил рекламалар, эълонлар чиқа бошлайди. Ҳатто компьютерингиз иш унимдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсата бошлайди.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғида хавфсизликни таъминлаш учун 5 маслаҳат

Биз сизларга ёрдамчи дастурларсиз Wi-Fi тарқатишни ўргатамиз. Бунинг учун қуйидаги кетма-кетликдаги қадамларни бажариш талаб этилади.

Биринчи қадам. Ноутбукингиздан Выполнить (Win+R) ойнасида cmd буйруғини ёзган ҳолда, буйруқлар сатри (Командная строка)ни очасиз.

Иккинчи қадам. Консол экранга киритишимиз керак бўлган кодимиз қуйидагича бўлади:

netsh wlan set hostednetwork mode=allow ssid=wi fi номи key=wi fi пароли

Enter тугмасини босиб қуйидагини ёзамиз:

netsh wlan start hostednetwork

Шундай қилиб ноутбукингизда Wi-Fi ёнди. Энди интернетингиздан бошқалар ҳам фойдаланса бўлади!

Учинчи қадам: Wi-Fi ни ўчириш учун эса netsh wlan stop hostednetwork кодини консол экранга киритишимиз керак.

ЎҚИНГ: Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.