Компьютерлар ҳақида қизиқарли фактлар

Компьютерлар ҳақида қизиқарли фактлар

Биринчи компьютерлар пайдо бўлганидан бери анча вақт ўтди ва уларнинг ривожланиши жараёнида жуда кўп қизиқарли ҳодисалар рўй берди. Масалан, кўпчилик инсонлар дастлаб сичқонча курсорини айланага ўралган ўқ шаклида белгилаш режа қилинганлигини ёки илгари байтда битлар сони кўрсатилмаганлигини тушунишмайди.

Сизни фойдаланувчиларнинг аксарияти билмайдиган ғайриоддий ва ҳайратланарли фактлар билан таништириб ўтамиз.

• CD'ларнинг ҳажми 720 МБни ташкил қилган. Бу, албатта, аниқ бир сабабга кўра ўйлаб топилган. Аниқроғи, ишлаб чиқувчилар ушбу қиймат учун Бетховеннинг тўққизинчи симфонияси (72 дақиқа) давомийлигини асос қилиб олишган.

• Хитой ҳукумати одамларни ўлдириш акс этган компьютер ўйинларини тақиқлаган.

• Биринчи компьютер вируси 1982 йилда системаларни бузиш мақсадида Apple томонидан ишлаб чиқилган.•1982 йилда “смайлик“ белгиси рўйхатга олинган, у алоқа жараёнида табассумни ифодалаш учун ишлатилган.

• Интернет орқали юборилган барча электрон хабарларнинг қарийб 70 фоизи спамдир.

• GameStation ўйинларини ишлаб чиқувчилар, унинг маҳсулотларини ўрнатаётганда рухсат бериш сўраладиган саволларни фойдаланувчи ўқиши ёки ўқимаслигини текшириб кўрмоқчи бўлишган. Бунинг учун улар пунктга "Сиз дўконга жонингизни берасиз" бандини қўшиб қўйишди. Аниқлнишича, бир неча минг фойдаланувчи буни сезмаган.

• Linux операцион тизимининг компания белгиси - пингвин. Чунки бу системани яратувчи шахсни ёшлигида зоопаркда пингвин тишлаб олган.

• Компьютерда "con" номи билан папка яратиш мумкин эмас (синаб кўринг!).• Фақат Россия ва СССРнинг собиқ давлатларида @ бу белги "кучукча" деб номланади. Бошқа мамалакатларда эса бу белгини "шиллиқ қурт" ёки "маймунча" деб номлашади.

• Швейцарияда катта ҳажмли маълумотлар сақланувчи сервер марказларидан чиққан иссиқлик сабаб кичик кўлдаги сув илуқ туради.

• 1981 йилда яратилган компьютер 12 килограмм тош босган. Унинг монитор экрани эса атиги 5 дюм бўлган (ҳозирги мобил телефонларники каби).

• Барча эски домен зоналарида уч ҳарфли бўш доменларни топиш имконсиз.

• Статистикага кўра, аксарият компьютерлар ўз имкониятларининг ярмидан фойдаланади, холос.

• Клавиатурага суюқлик тўкилиши компьютер бузилишининг энг кўп учрайдиган сабаби ҳисобланади. Иккинчи асосий сабаб эса электр энергиясидаги узилишлар билан боғлиқ.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!