Компьютерни фикр кучи билан бошқариш стартапини Facebook сотиб олди

  •   DiMaX
  •  609
  •  24.09.2019 16:04

Компьютерни фикр кучи билан бошқариш стартапини Facebook сотиб олди

Ўтган йили қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилган эди. Умуман, дунё миқёсида фикр кучидан амалий фойдаланиш бўйича турли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Фикрларни узатиш учун тармоқ яратилди: BrainNet’дан кучли юриш

Bloomberg хабарига кўра, Facebook компанияси CTRL-Labs стартапини харид қилди. Ушбу стартап фикр кучи ёрдамида компьютерни бошқаришга имкон берувчи дастурий таъминот устида ишламоқда.

Facebook вице-президенти Эндрю Босуорт сўзларига кўра, компьютер билан ишлашда мия импульсларини қўлловчи ишланма худди мия сигналларини ҳисобловчи билагузукка ўхшайди. Ушбу технология мия сигналларини англаб олиб, уларни рақамли кўринишга келтира олишини айтишмоқда. Билагузук ёрдамида фойдаланувчилар клавиатурасиз ҳам компьютерда матн теришлари мумкин – бунинг учун худди ҳарф тераётгандек қилиб столни чертиб туриш кифоя.

«Биз бундай технологияни йирик кўламларда яратиш ва тезроқ истеъмол товарларига жорий этишдан умидвормиз», – дейди Босуорт.

ЎҚИНГ: Миядаги фикрни нутққа айлантириб берувчи технология яратилди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!