Контакт линзаларидаги видеокамера

  •   DiMaX
  •  906
  •  14.02.2017 12:25

Контакт линзаларидаги видеокамера

Яқин-яқинларгача контакт линзаларидан мақсад кўриш қобилиятини яхшилашдан иборат эди. Аммо ўтган йилнинг апрель ойида Sony компанияси ҳайратомуз ишга қўл урди, деб ёзади Ҳилол сайти.

Хабарга кўра, видеотасвирга олиш имкониятига эга бўлган контакт линзаларига патентни биринчилардан бўлиб Sony компанияси қўлга киритди.

Линзаларда шундай сенсорлар мавжудки, улар ихтиёрий ва ихтиёрсиз амалга оширилган кўз ҳаракатларини аниқлай олади, ихтиёрий кўз ҳаракати линзани ишга туширади. Шу тариқа видеога олиш бошланади.

Тасвирга олиш ва уни хотирада сақлаш технологияси кўз қорачиғи атрофида жойлашади. Кўзнинг очилиб-юмилиши бир вақтнинг ўзида линзаларни қувват билан таъминлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!