Кўринмас дисплейли илк «ақлли» соатлар

  •   Saroy
  •  1492
  •  11.07.2018 12:01

Кўринмас дисплейли илк «ақлли» соатлар

Кўпчиллик ҳали ҳам “ақлли” соатлардан фойдаланмайди, чунки улар классик соатлардек кўринмайди. Mim X компанияси ушбу муаммони ўзига хос тарзда ҳал этишга киришди. Ушбу қурилма “ақлли” функцияси ишга тушмагунича  худди оддий соатларга ўхшайди. Ихтирочилар соатга шаффоф дисплейни яширишга эришдилар, улар қурилма ўчирилган ҳолатда турганда кўринмайди.

Циферблат юзасидаги монохромли дисплейда вақти-вақти билан фойдали маълумотлар пайдо бўлади. Бу келаётган қўнғироқлар, хабарлар ва бошқа билдиргилар, эгасининг босиб ўтган қадами ва сарф бўлган калорияси. Шунингдек, қўшимчасига экранда сайёрамизнинг бошқа ҳудудларидаги вақтни ҳам билиш мумкин, камерани ишга тушириш ва “смартфонни топиш” функцияси ҳам бор.

Mim X соатларида юрак ритмини кўрсатувчи датчиклар ўрнатилган, шунингдек қурилма силкиниб, сизни керакли вақтда уйқудан уйғотиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ:LG’нинг 13 ноябрдан сотила бошланган ақлли соатида носозлик аниқланди

Mim X Active резинали қайиши билан 109  доллар туради. Агар қайиши чармдан бўлса яна 10 доллар қўшиб тулашга тўғри келади.  Метал билагузук билан эса яна 20 долларга қиммат туради. Янги маҳсулот шу йилнинг октябрь ойида сотувга чиарилади.

Лойиҳа IndieGoGo’да компания томонидан амалга оширилмоқда. Ҳозиргача  қарийб 80 минг доллар тўпланган, яъни дастлабки режалардан 5 баробар кўп маблағ йиғилди. Демак,  лойиҳани амалга ошириш учун маблағлар етарли, гап энди тезроқ ишга киришишда.

ЎҚИНГ:iPhone 8 билан бир вақтда Apple Watch 3 ҳам намойиш этилиши мумкин

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.