«Кўринмас» селфи-камерали смартфон ўзини оқламади

  •   DiMaX
  •  1136
  •  22.12.2020 16:07

«Кўринмас» селфи-камерали смартфон ўзини оқламади

Сентябрь бошида ZTE компанияси экраности камерали илк тижорий смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этган эди. Лекин унинг ҳали сотувга чиқмасиданоқ тарқалган «жонли» суратлари ҳафсалани пир қилган. Энди эса The Verge нашри журналисти ҳам уни синаб кўриб, фикрини эълон қилди, деб ёзади Daryo.

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон савдога чиқибоқ рекорд ўрнатди

Ишлаб чиқарувчи 32 мегапикселли датчикни дисплей остига яшириш учун органик ва ноорганик плёнкадан иборат юқори шаффофликка эга материални ишлатган. Шунингдек, смартфонга тасвирни қайта ишловчи оптималлаштирилган алгоритмлар ўрнатилгани ҳақида ҳам айтилган эди.

Яқин вақтларгача камераси экран остида жойлашган илк смартфон «жумбоқ»лигича қолиб келаётган эди, чунки ҳали бирор-бир фойдаланувчи унинг устидаги тажрибасини бўлишмаганди. The Verge муаллифи янги қурилмани синовдан ўтказишга муваффақ бўлди: Axon 20 5G смартфонини ҳақиқатда оламшумул деб аташга ҳали эрта. Суратлар чапланган ва ёрқин бўлиб қолмоқда, уни замонавий қурилмалар ёрдамида олинган суратлар билан таққослаб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Махфий камерали иккинчи смартфонни умуман кутилмаган компания тақдим этди! (+видео)

Бундан ташқари, дисплей остида яширинган камерани умуман сезилмайдиган деб бўлмайди — ёрқин экран ва «заставка»да у кўзга ташланади.

Муаллифнинг сўзларига кўра, ZTE бозорга бу каби смартфонни чиқарганининг ўзи муҳим ҳодиса ҳисобланади, бироқ у аслида ким учун мўлжаллангани тушунарсиз. Дисплей остидаги селфи-камера одатдаги смартфонлардан кўра кўпроқ одамни чалғитади — технология ҳали хом. Шу билан бирга, 499 доллар турадиган смартфоннинг ишлаши ёмон эмас. Шу сабабли парадокс юзага келади: Axon 20 5G унинг «асосий» жиҳатига эътибор қаратмайдиган аудитория учун жозибадор бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали учинчи смартфонни японлар чиқаришди: IP68 ҳимояли ва NFC чипли!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.