«Кўринмас» хакерлар гуруҳи банкларга ҳужум қилди

  •   DiMaX
  •  1262
  •  15.12.2017 14:21

«Кўринмас» хакерлар гуруҳи банкларга ҳужум қилди

Русийзабон хакерлардан иборат MoneyTaker гуруҳи кейинги ярим йилнинг ўзида АҚШ, Буюк Британия ва Россиядаги йигирмадан ошиқ банк ва бошқа ташкилотларга муваффақиятли ҳужумни амалга оширган. Бу ҳақда «Газета.ру» нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Рус хакерлари «Касперский» ёрдамида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ҳужум қилишган

Хабарга кўра, улар Америка компанияларига етказган ўртача зарар 500 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, MoneyTaker гуруҳи 2016 йилдан буён мавжуд бўлиб, авваллари из қолдирмасдан ҳаракат қилган.

«Биз аниқлаган 20та ҳолат орасидаги алоқадорликни биринчи марта фош этдик ва янги ҳужумлар ҳам бўлиши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилмаймиз», дейди Group-IB киберразведка департаменти раҳбари Дмитрий Волков.

ЎҚИНГ: «Оқ хакерлик»ни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс

Шунингдек, яқинда хакерлар NiceHash криптобиржасидан тахминан 4736 биткоин ўғирлашган бўлиб, уларнинг қиймати салкам 68 миллион долларига тенг. Россия Федерацияси Марказий банкининг огоҳлантиришича, Янги йил байрами олдидан молия ташкилотларига хакерлик ҳужумлари кўп уюштирилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!