Коронавирус Apple'га ҳам таъсир қилиши мумкин

Коронавирус Apple'га ҳам таъсир қилиши мумкин

Хитойда юзага келган коронавирус билан боғлиқ вазият Apple'нинг ишлаб чиқариш линияси фаолиятига ҳам акс таъсир кўрсатиши мумкин.

«Ухан вируси» деб ҳам аталаётган эпидемия, айниқса, янги iPhone 9 (ёки SE 2) ва AirPods ишлаб чиқарилишига таъсир қилиши мумкин. 

Nikkei Asian Review маълумотига кўра, вирус Ҳенан провинциясига қўшни ва Гуандонгга яқин бўлган Ҳубеига ҳам тарқалган. Ҳенан ва Гуандонгда Apple'нинг аксарият маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.Хитой ҳукумати вирус тарқалган шаҳарлардагиларни ишга бормасликка чақирмоқда ва бутун Ухан шаҳрида карантин ҳолатини эълон қилди. 

Инсайдерларнинг айтишича, AirPods (ҳам иккинчи авлод, ҳам Pro) лар ҳам вирус касрига қолиши мумкин. 

Apple iPhone 9'ни февраль ойида ишлаб чиқариб, март ойида тақдим қилишни ва сотувга чиқаришни режалаштирилмоқда.

Компанияда икки томонлама таъминот тизими мавжуд. Бу билан бир заводдаги муаммо бошқа бир заводдаги ишлаб чиқаришга унчалик ҳам таъсир қилмайди. 

Шунинг учун, iPhone 9 ўз вақтида намойиш қилинишини кутсак бўлади. Ваҳоланки, вирус сабаб аввалига уни сотиб олишда муаммолар бўлиши эҳтимоли бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!