Коронавирус бўйича янги – 1105 рақамли Call-марказ ташкил этилди

  •   DiMaX
  •  1334
  •  10.07.2020 12:38

Коронавирус бўйича янги – 1105 рақамли Call-марказ ташкил этилди

Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. АКТ вазирлиги шулардан навбатдагиси ҳақида хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Speedtest.net сервиси: Ўзбекистонда интернет тезлиги июнь ойида жаҳондагидан кўпроқ кўтарилди

Коронавирусдан уйда даволанаётганлар учун Call-center ва мобил гуруҳлар ташкил этилиши ҳақида ёзган эдик. Республикамизда коронавирусга қарши карантин чораларни амалга ошириш доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мана шу йўналишдаги 1105 рақамли Call-марказ фаолияти йўлга қўйилди.

Узлуксиз – кунига 24 соат мобайнида ишлайдиган мазкур хизмат COVID-19 касаллигидан даволанаётган ва уй шароитида карантинга олинган юртдошларимизни алоҳида тиббий ахборот билан таъминлаш, улар ҳақида маълумотни ўрганиб туриш учун ташкил этилди.

Мазкур Call-марказ фаолияти уй ва шифохона шароитида коронавирус касаллигидан даволанаётган ҳамда уй карантинига олинган юртдошларимиз, уларнинг яқинлари ва оила аъзоларига тезкор ҳамда аниқ ахборот кўмагини бериш, улар билан ахборот алмашинишга қаратилган.

Абонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ҳали коронавирус пандемияси бошланмасиданоқ озиқ-овқат ғамлаб қўйган экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.