Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

  •   DiMaX
  •  2489
  •  23.03.2020 11:11

Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс келажакка оид башоратлари билан ҳам танилган. Жумладан, 2017 йилда у дунёни биотеррор хавфи кутаётганини айтган эди.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс илк электрокарини сотиб олди – Tesla’никидан тўрт баравар қиммат! (+видео)

Маълум бўлишича, беш йил аввал у коронавирус пандемиясидан ҳам огоҳлантирган, аммо бунга ҳеч ким жиддий эътибор қаратмаган экан. Мана, қуйидаги видеолавҳа 2015 йилги TED конференциясидан ёзиб олинган:

Билл Гейтс сўзларига кўра, инсоният ядро қуроллари учун миллиардлаб доллар сарфлайди, аммо вирус хавфига аҳамият бермайди. Эбола эпидемияси соғлиқни сақлаш тизимининг нуқсонларини кўрсатиши керак эди, аммо у ҳаво орқали тарқала олмслиги боис маълум бир ҳудуддан ташқарига деярли чиқмди, дейди у.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс эпидемияларга қарши вакцина яратадиган жамғармага асос солди

Microsoft асосчиси бошқа чиқишларида ҳам янги эпидемиялар хавфи борлигини айтиб ўтган экан:

Коронавирус хасталиги эса, Гейтс таъкидлаганидек, ҳаво орқали тарқалади, у кам ўрганилган, унга қарши вакцина ёки даволовчи самарали восита топилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс ҳозирда Microsoft раҳбарлигидан кетган – у ўзини буткул хайрия ишларига бағишлаган. Жумладан, коронавирусга қарши кураш учун у аллақачон 100 миллион доллар хайрия қилган.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс нега бу қизга нақ 37 килограмм совға жўнатди? (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!