Коронавирус ҳақида расмий сайт ишга туширилди

  •   DiMaX
  •  985
  •  24.03.2020 10:56

Коронавирус ҳақида расмий сайт ишга туширилди

Ўзбекистонда жамоатчиликни коронавирус тўғрисида хабардор қилиш ва унинг тарқалиши олдини олишга қаратилган http://coronavirus.uz/uz расмий веб-сайти ишга тушди. Мазкур ресурс Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилди, дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: Коронавирус эпидемиясини Билл Гейтс бундан 5 йил аввал башорат қилган! (2 та видео)

Веб-сайтда маъсул вазирлик ва идоралар томонидан коронавирус тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида муҳим хабарлар бериб борилмоқда.

Сайтда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва хориждаги элчихоналаримизда фаолият кўрсатаётган вакиллар билан боғланиш учун маълумотлар ҳам кўрсатилган.

Янгилик ва статистик маълумотлардан ташқари коронавирус (COVID-19)нинг аломатлари, хавф гуруҳлари, диагностикаси ва юқтиришни олдини олиш учун меъёрлар ҳақида муҳим маълумотлар ҳам бор.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган юртдошимиз жаримага тортилди