Коронавирус оқсил таркибининг илк уч ўлчамли тавсири олинди!

  •   DiMaX
  •  532
  •  28.12.2020 14:25

Коронавирус оқсил таркибининг илк уч ўлчамли тавсири олинди!

Ёдингизда бўлса, баҳорда америкалик биологлар коронавируснинг «овози»ни ёзиб олишган эди ва у классик мусиқага ўхшайди. Кейинроқ эса Подшоҳ Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишган.

ЎҚИНГ: Смартфонга ўрнатилувчи янги кўчма тест коронавирусни ярим соатдаёқ аниқлайди!

Коронавирусга қарши қақшаткич кураш бир йилдан ошиқ давом этаётган бўлса-да, ҳужайрага унинг юқишида асосий омил бўлувчи оқсил қанақа бўлишини ҳам олимлар ҳануз яхши билишмайди. Америкалик олимларнинг янги тадқиқоти эса вирусга қарши самарали қуролни яратиш мақсадида шу ва бошқа жараёнларни англашга кўмаклашади.

Коронавирус тана ҳужайраларига ўзининг «оқсил тиканак»лари орқали ёпишиб олади. Бу – хасталик юқишининг биринчи қадами, лекин ҳаммаси айнан шундан бошланади. АҚШ Мудофаа вазирлигига қарашли SLAC лабораторияси ҳамда Стэнфорд университети олимлари айни мана шу «оқсил тиканак»ларининг таркибини аниқлашга муваффақ бўлишди.

Унинг кўринишини GIF форматидаги сурат-видеода томоша қиламиз:

Вирус юқиш аппаратининг бунчалик аниқ тасвирини олиш учун олимлар криоген электрон микроскопия (крио-ЭМ) асосидаги, қудратли компьютер ёрдамида кучайтирилган усулдан фойдаланишган.

Тажриба давомида оқсил тиканагини бир лаҳзадаёқ музлатишган ва шу тариқа унга зарар етказмасдан, таркибий қисмларининг табиий жойлашувини сақлаб қолишган. Шундан сўнг махсус жиҳозлар ёрдамида унинг минглаб суратларини олишган ва уларни уч ўлчамли моделга бирлаштиришган.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.