Коронавирус сабабли илк бор мессенжер орқали суд ўтказилди

  •   DiMaX
  •  333
  •  01.04.2020 16:26

Коронавирус сабабли илк бор мессенжер орқали суд ўтказилди

Дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус инфекцияси туфайли кўплаб муассасалар ўз фаолиятини тўхтатиб турибди, ёки масофадан ишлашга ўтган. Бунақа вазиятда турли иловаларнинг катта ёрдами тегмоқда.

ЎҚИНГ: Карантин даврида бу иловалар бир ярим бараварга оммалашди!

Россия тарихида илк бор суд иши WhatsApp ёрдамида видеоқўнғироқ қилиш орқали кўриб чиқилди, деб ёзади ТАСС. Бу хусусда журналистларга ҳуқуқни муҳофаза этувчи «Агора» ташкилоти раҳбари Павел Чиков хабар берган. Мазкур муассаса адвокатлари ушбу суд ишида томонлардан бирига ҳуқуқий кўмак кўрсатишган.

«Свердловск области Невьянск шаҳар суди маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишни WhatsApp орқали видеоқўнғироқ ёрдамида кўриб чиқди. Мазкур иш карантин пайтида қоидага хилоф равишда кафени ишлатиб қўйган маҳаллий тадбиркорга нисбатан очилган эди. Жазо сифатида суд мазкур кафе фаолиятини 45 кунлик муддатга тақиқлаб қўйди», – дейди Чиков.

Айтиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатгани учун сурхондарёлик юртдошимиз жаримага тортилган, қашқадарёлик фойдаланувчига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланган эди. Қўқон шаҳрида эса Telegram’да коронавирус ҳақида ёлғон тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: коронавирусдан ким кўпроқ даромад кўрди?