Коронавирус Samsung учун совға бўлиши мумкин

Коронавирус Samsung учун совға бўлиши мумкин

Жорий йилнинг бошланиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган коронавирус эпидемияси билан эсда қолади. Ушбу вирус жаҳон саноатига, шу жумладан, технология соҳасига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмади.

Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мақсадида Foxconn заводлари ва бошқа фабрикалар ишини тўхтатди.

Apple компанияси «Осмоности» мамалакатида пневмония тарқалишининг унга салбий таъсири ҳақида аллақачон хабар берган эди. Аммо мавжуд ҳолатдан нафақат азоб чекмасдан, балки ғалаба қозонадиган компаниялар ҳам бор. Масалан, Samsung.Жанубий Корея гигантининг ҳолати Apple'никидан яхшироққа ўхшайди, чунки у ўз вақтида ишлаб чиқариш қувватларини Ветнамга жойлаштирган эди. Samsung смартфонларининг деярли ярми Ветнамдаги фабрика конвейерларидан чиқади ва ҳозирги пайтда коронавирус бу мамлакатга етиб бормаган.

Бундан ташқари, Samsung смартфонларининг Хитойдаги улуши унчалик катта эмас.

Жанубий гигантининг «Осмоности»даги улуши 1% ни ташкил этади. Илгарироқ, Samsung'нинг Хитойдаги иккита заводи ёпиган ва дўконлари сони камайтирилганди. Бундай вазиятда коронавирус Samsung учун ҳақиқий совғадан бошқ нарса эмас. Чунки компания бу вазиятда вирус эпидемияси туфайли юзага келган рақобатчиларининг муаммоларидан фойдаланиши турган гап.

ЎҚИНГ: Samsung'да жиноятчилар йиғилган(ми?)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!